Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

ХОТИН-ҚИЗЛАР КАСБИЙ МАЪЛУМОТ ОЛИШГА КЎПРОҚ ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

img

Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факультетида “Аёл  ва қизларни касбий ва олий маълумот олишга  жалб қилишни рағбатлантириш” ҳамда “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари С. Зохидова “Оила маънавият ўчоғи”, Фуқаролик жамияти ва Миллий ғоя кафедраси доценти М. Муқимова “Аёл  ва қизларни касбий ва олий маълумот олишга  жалб қилишни рағбатлантириш”, Университет Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Ш. Тўхлиева “Тўйлар ҳақида ўйлар” мавзусида маъруза қилди.

Талабалар тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва никоҳни қайд этишнинг афзалликлари ҳақида маълумотга эга бўлди ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.