Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

САЙЛОВ – ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

img

Самарқанд давлат университети Тарих факультетида “Сайлов –демократия кўзгуси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 56-Регистон округ сайлов комиссиясининг раиси Бектош Рахимов ва комиссия аъзолари маъруза қилди.

Маълумки, жорий йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтади. Қайд этилишича, сайловда 20 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этиши кутилмоқда. Сайловчиларнинг 2 миллондан зиёдроғини илк бор овоз берувчи ёшлар ташкил этади. Бу йил Парламент сайловлари илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга.

Талабаларни қизиқтирган саволларга округ сайлов комиссияси аъзолари жавоб бердилар.

SamDU

SamDU

SamDU

SamDU

Ўзбекистон тарихи кафедраси  катта ўқитувчиси:     Ибодат Сатторова