Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Таваллуд кунингиз муборак!

img

Ҳурматли Рустам Ибрагимович!

     Самарқанд давлат университети жамоаси Сиз азиз инсонни қутлуғ 70 ёшингиз билан самимий табриклайди. Сизнинг ҳаётга ва инсонларга бўлган муносабатингиз, таълим, илм-фан ва ташкилотчилик ҳамда жамоатчилик соҳаларда эришган ютуқларингиз барчамиз орзу қиладиган ибрат йўлидир. Шу сабабли, Республикамиз аҳли Сизни олий таълим ва илм-фан учун бутун кучи, билимини йўналтирган, зиёли инсон сифатида эъзозлашади.

     Самарқанд давлат университети жамоаси Сизга республикамиз ва университетимизда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларни амалга оширишда, юксак маънавий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлашда, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзъаро интеграциясини таъминлашдаги хизматингизда улкан зафарлар тилайди!

     Қутлуғ сана билан муборакбод этар эканмиз, умрингизнинг боқий бўлишини, доимо халқимизнинг ҳурматига сазовор ҳамда эъзозида бўлишингизни  истаймиз! Ҳар доим соғ-саломат бўлинг!

Самарқанд давлат университети жамоаси