Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Самарқанд давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар шаффоф ўтказилмоқда

img

Самарқанд давлат университетида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига тест синовлари топширмайдиган абитуриентлар орасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда. Имтиҳонлар абитуриентларда ўқиш ва кейинчалик бакалавриатнинг танланган йўналиши бўйича ишлаш имкониятини аниқлаш, уларнинг фанлар бўйича билимларини, малакасини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашга қаратилган.

Мусиқа  таълими,  жисмоний маданият, тасвирий санъат  ва бошқа йўналишларда имтиҳонлар тажрибали, малакали ва масъулиятли педагог-ходимлардан иборат комиссиялар томонидан ўтказилмоқда. Имтиҳонлар шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ота-оналар вакиллари, шаҳар халқ депутатларини жалб қилган ҳолда жамоатчилик  назорати остида ўтказилмоқда.