Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Xi’an Jiatong университети билан алоқаларимиз кенгаймоқда

img

2019 йилнинг 9-22 июль кунлари Самарқанд давлат универститенинг Психология ва ижтимоий фанлар факультетининг профессор-ўқитувчилари Шахзода Негматова, Гулноза Султанова, Шоира Кубаевалар Хитой халқ республикасининг Сиань Жиатонг университетининг “Буюк ипак йўли” ёзги мактабида малака оширди. Сиань Жиатонг университети дунё рейтингида 331 ўринда бўлиб, ҳозирда 14000 талаба таҳсил олади, шундан 2000 таси хорижликларни ташкил этади. 24 та факультети ва 50 га яқин кафедралари бор.

“Буюк ипак йўли” ёзги мактаб дастури давомида хитой тили ва ёзуви, хитой маданияти ва тарихи, математик моделлаштириш, Хитой инновациялари ҳақида маъруза ва амалий дарслар ўтказилди. Шунингдек дастур доирасида Хитой тарихий обидалари, музей ва диққатга сазовор жойларига экскурсиялар  ташкил этилди. Xi’an Jiatong университетининг “Буюк ипак йўли” ёзги мактабида олинган билим, кўникма ва таассуротлар юзасидан 23 июль куни Самарқанд давлат университетининг “Халқаро таълим дастурлари маркази”да талаба-ёшлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Сафар жараёнида олинган малака ва кўникмалар асосида келгусида Самарқанд давлат университетида ҳам “Ёзги мактаб” ташкил этиш таклифи лойиҳаси келишилди.