Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Университетда ёшлар куни байрами нишонланди

img

Самарқанд Давлат университетида 30 июнь – Ёшлар  куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ректори профессор Р. Халмурадов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси А. Асланов талабаларни байрам билан табриклади. Республика фан олимпиадаси ғолиблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиатлари, “Университет баҳори” талабалар  фестивали ғолиблари ва бошқа фаол талабалар диплом, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари ҳамда  эсдалик совғалари билан тақдирланди.