Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Қувноқлар ва зукколар” беллашуви инглиз тилида

img

Самарқанд давлат университетида “Инглиз тилида сўзлашув куни”га бағишлаб “Дунё бўйлаб саёҳат” мавзусида қувноқлар ва зукколар беллашуви бўлиб ўтди.

Рус филологияси, иқтисодиёт ва бизнес ҳамда филология факультетида таҳсил олаётган 2-босқич иқтидорли талабалар жамоаларининг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Талабалар дунё мамлакатлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни инглиз тилида аниқ ва тушунарли қилиб етказдилар.

Мусобақа якунларига кўра, рус филологияси факультети жамоаси биринчи, филология факультети иккинчи, иқтисодиёт ва бизнес факультети жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар университет маъмурияти томонидан тайёрланган диплом, сертификат ва совғалар билан тақдирландилар.