Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Гиёҳвандлик – аср вабоси”

img

Самарқанд давлат университети фаоллар залида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш”  мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди. 
Тадбирда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди. Учрашувда сўзга чиққан университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А. Эштаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов, Самарқанд вилояти наркомания диспансери бўлим бошлиғи Р.Эшонқулов, Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш бўлими бошлиғи Ф.Индиаминовлар гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида, гиёҳвандлик иллатига чалинган ёшларнинг содир этаётган жиноятлари тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида мазкур иллатга қарши курашиш зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.
 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими