Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

img

Самарқанд давлат университети фаоллар залида “Таълим муассасаларида  коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”  мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди. 
Тадбирда факультет деканлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди. Учрашувда сўзга чиққан СамДУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А. Эштаев, Самарқанд вилояти прокуратураси ходими А. Эшқувватов, университет катта юристконсульти И.Бўриев коррупциянинг жамият ривожига тўсиқ эканлигини, таълимда порахўрлик ва коррупциянинг бошқа кўринишларига қарши курашиш нақадар зарурлигини айтиб ўтдилар.   
Тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида мазкур иллатга қарши курашиш зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.