Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда

img

Шу кунларда юртимизда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўплаб учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда халқимизнинг саховатпешалик ва муҳтожларга моддий-маънавий кўмак беришдек олижаноб фазилатлари ўз ифодасини топган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. “

"Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остидаги шундай тадбирлардан бири Самарқанд давлат университети механика-математика факультети жамоаси томонидан Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар ихтисослаштирилган давлат таьлим муассасасида ташкил этилди. Мурувват тадбирида таьлим муассасаси тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ёзилди, турли хил ҳадялар туҳфа этилди.