Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ота-оналар мажлиси

img

Таълим ва тарбия жараёнида ўқув юрти ўқитувчилар жамоаси билан ота-оналарнинг мунтазам алоқа қилиб туриши талабаларнинг дарс ва машғулотларга бўлган масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Қолаверса, икки ёқлама назорат уларнинг бўш вақтларини бўлмағур ишларга сарфлашларига, ўйинқароқлик қилишларига монелик қилади. Бироқ бу уларнинг эркини чеклаш, дегани эмас. Ҳар нарсада меъёр бўлгани маъқул! Зотан, ёшларимиз онгини четдан сингдирилаётган сохта демократик тамойиллардан, ҳар хил юзаки қарашлардан асрасак мамлакатимиз Президентининг:  “Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак” деган сўзлари амалий қиёфа касб этади.  

Психология ва ижтимоий фанлар факультетида 1-босқич талабаларининг ота-оналари билан бўлиб ўтган йиғилишлар мана шу мавзулар теграсида кечди. Уларда «Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқадиган вазифалар, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, кийиниш маданияти, давомат ва яшаш шароитлари бўйича ота-оналар назоратини ўрнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Aхборот хизмати