Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


60 ёш - навқирон ёш

img

Бугун қутлуғ олтмиш ёшни  қаршилаган Фарҳод Набиев чин маънода илмнинг этагини тутган инсонлардан. Унинг онгли ҳаёти Самарқанд Давлат университети билан боғлиқ: шунда таҳсил олди, илм билан машул бўлди – фан доктори илмий унвони, профессорлик даражасига эришди. Сафдоши профессор Мамаюсуф Пардаев таъбири билан айтганда, илм-фаннинг ўнқир-чўнқир йўлларини сабот билан кечиб ўтиб, чин маънодаги олимликнинг олий рутбасига мушарраф бўлди. 

Самарқанд Давлат университетида олимнинг олтмиш ёшлик юбилей тадбири бўлиб ўтди. Уни университет ректори, вилоят ҳокимлиги, ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газетаси жамоаларининг вакиллари, шунингдек сафдошлари қизғин қутладилар, совға-саломлар билан сийладилар.

Эътиборли жиҳати шундаки, олим худди бурунгидек тадбирдан сўнг “таътил”га эмас яна таҳсилга киришди. Шу ернинг ўзида унинг ташаббуси билан ташкил этилган “коррупцияга қарши курашда ижтимоий назоратга оид билимларнинг тутган ўрни” мавзуидаги илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади. 

Aхборот хизмати