Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ўқитувчи ва мураббийлар эъзозда

img

2018  йил 29 сентябрь куни университет фаоллар залида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ректори Р.Халмурадов, проректорлар, факультет деканлари,  ёшларга таълим-тарбия беришда алоҳида ўрнак кўрсатган фахрий профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.  Байрам тадбирини очар экан, ректор Р. Халмурадов тадбир иштирокчиларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади.

Университет ректори буйруғи асосида фаоллиги билан ажралиб турадиган профессор-ўқитувчилар меҳнатини муносиб баҳолаш мақсадида 230 нафар профессор-ўқитувчи пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, 73 нафар профессор-ўқитувчи университет фахрий ёрлиқлари ҳамда университет Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ажратилган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида университетнинг “Гулдаста” хор жамоаси томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш қилинди.

Маънавият ва маърифат бўлими