Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Билимлар беллашуви

img

Самарқанд Давлат университети Биология факультети жорий ўқув йилида  “Ёшлар иттифоқи" ташаббуси билан "Заковат" интеллектуал ўйини талаба – ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий,  маънавий-маърифий ва албатта ўзлари таҳсил олаётган фанлар бўйича саводхонлигини текшириш мақсадида 20 сентабрдан 24 сентабргача ўтказилди.

"Заковат'  интеллектуал ўйинини Биология факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ю.С.Рўзиев очиб берди. Қизиқарли ва мунозараларга бой бўлган ушбу ўйинда талабалар Давлатимиз томонидан тақдим этилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётганликларини яна бир бор  кўрсатишди.

“Заковат” ўйинининг сўнгида  Омонова Мадина, Шеров Равшан, Раҳмонов Беҳруз, Исоқулов Нурбек, Юсупова Мадина, Шодиева Аминалардан иборат “Зукко ёшлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиб жамоага  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди. Келажакдаги ишларига омад тилашди.