Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


СамДУ “Билимлар куни”ни нишонлади

img

2018 йил 5 сентябрь куни Самарқанд давлат университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тантаналари ва “Билимлар куни”ни нишонладилар.

Тадбирда университет ректори Рустам Халмурадов сўзга чиқиб, юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ҳақида сўз юритди, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади.

Шунингдек, байрам тадбирида университет нуронийлар кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Мавлон Жўрақулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Муслиҳиддин Муҳиддинов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Шу куни университетнинг барча факультет ва бўлимларида “Билимлар куни”га бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.