Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Соғлом оила  – соғлом жамият асоси

img

Самарқанд давлат университети География ва экология факультетида 15 май – халқаро оила кунига бағишланган “Она ва бола саломатлиги – жамият келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Тадбирда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими бошлиғи З. Шодиева, Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Раҳмонова, Руҳобод масжиди имом-хатиби Т. Амиров, экология кафедраси профессори М. Абдурахимов оиланинг жамиятда тутган ўрни ва соғлом авлод тарбияси хусусидаги маърузалари билан иштирок этдилар. 
Давра суҳбатида рўзғор тутиш борасида узоқ йиллик тажрибага эга университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Тўхлиева талабаларга оилани мустаҳкамлаш борасида маслаҳат ва тавсиялар берди.

Тадбир иштирокчилари талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар.