Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Илмий кенгаши котиби

Болтаев Мардонқул

  • Қабул вақти:
  • Телефон:
  • Электрон почта:

1975-1980 –  йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек ва тожик филологияси факультети талабаси.
1980-1990 –  йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек филологияси факультети умумий тилшунослик кафедраси лаборанти, катта лаборанти, соатбай ўқитувчиси.
1990-1993 –  йиллар Самарқанд Давлат университети факультетлараро ўзбек тили кафедраси ўқитувчиси.
1993-2008 –  йиллар Самарқанд  Давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси.
2008-2015 –  йиллар Самарқанд Давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти.
2009-2016 –  йиллар Самарқанд Давлат университетининг девонхонаси мудири (ўриндошлик асосида).
2015-2017 –  йиллар Самарқанд Давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси,  ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти.
2017- йилдан Самарқанд Давлат университети Илмий кенгаши котиби.
 

Университет илмий кенгаши

Университет Илмий кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдагн 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”га мувофиқ тайёрланган низом асосида ташкил этилади.

Илмий кенгаш таркибига университет ректори, проректорлар, Илмий кенгаш котиби, факультетлар деканлари, университет таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари, мутахассис чиқарувчи айрим кафедралар мудирлари, ҳарбий кафедра бошлиғи, университетнинг айрим бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази бошлиғи, университет қошидаги академик лицей  директори  ўз хизмат лавозимлари бўйича киритилади. Бундан ташқари, Илмий кенгашнинг бошқа аъзолари факультетларнинг умумий мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Университет Илмий кенгашининг ваколат муддати 5 йил. Илмий кенгашнинг мақсади университет жамоасининг интеллектуал салоҳияти, илмий, педагогик ва бошқа имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. Илмий кенгаш мажлислари режа асосида ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар Илмий кенгаш раиси ва илмий котиб томонидан имзоланади. Илмий кенгаш қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.