КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Кафедра мудири

Вохидов Абдувахоб

  • Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99891 -554-80-40
  • Электрон почта: vaхidov19@mail.ru

1955 йил 4 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган
1973-1977 йиллар- Самарқанд давлат педагогика институте талабаси
1977-1979 йиллар-ҳарбий хизматда
1979-1981 йиллар- Самфрқанд вилоят халқ талими болими услубчиси
1981-1993 йиллар- Самарқанд Давлат педагодика институти тожик тили кафедраси ўқитувчиси
1986-1988 йиллар-Афғонистон Демократик Республикасида хизмат сафари
1993-2013 йиллар- Самарқанд Давлат университети тожик тили кафедраси доценти
2013-2019 йилларда Самарқанд Давлат университети инглиз тили кафедраси доценти
03.09.2019 йилидан бошлаб Самарқанд Давлат университети Хорижий Шарқ тиллари кафедраси мудири
 

Замон талаби ва таълим эҳтиёжларини кондириш максадида   1962 йили Самарқанд  Давлат университетида  Хорижий Шарқ тиллари ва адабиёти кафедраси ташкил этилди. Янги кафедрага  йирик шарқшинос олима, Санкт-Петербург университети шарқшунослик факультети битирувчиси Эрон тиллари мутахассиси, филология фанлари доктори, профессор Ю.Ю. Авалиани (1907-1984) мудир этиб тайинланди. Кафедра фаъолияти асосан хорижий Шарқ тиллари ва адабиёти,  Эроний тиллар қиёсий грамматикаси, форс ва араб тилларига  йӯналтирилган эди.  
Ю.Ю. Авалиани ташаббуси билан мутахассис профессор – ӯқитувчилар янги кафедрага ишга жалб этилди. Булар филология фанлари номзоди, доцент М.Атоев, форс, араб тили мутахассиси Ходи Хусайн Далили (1926-2001), араб тили мутахассиси С.Миржаъфаров, таниқли шарқшинос олим, форс-тожик тиллари мутахассиси, филология фанлари номзоди, доцент Н. Беҳбудий, форс-тожик тилининг катта билимдони, филология фанлари номзоди, доцент Р.Эгамбердиев, форс адабиёти мутахассиси, олим, филология фанлари доктори,профессор Ж.Мирсаидов, Тожикистон Давлат университети Шарқшинослик факультетининг битирувчиси, форс тили мутахассиси Т.Нуриддинов ва бошкалар эдилар. Кейинчалик кӯп йиллар давомида Тожикистон Фанлар академияси шарқшинослик институти ҳамда Тожикистон ФА Абӯабдуллоҳ Рӯдакий номидаги тожик тили ва адабиёти институтида ишлаган, форс-тожик мумтоз адабиётининг кӯзга кӯринган йирик олими, филология фанлари доктори,профессор С.Саъдиев кафедрага ишга таклиф қилинди. Хорижий Шарқ тиллари ва адабиёти кафедраси ташкил топган вақтларидаёқ катта илмий ва таълимий салоҳиятга эга эди. Шу давр мобайнида кафедра аъзолари Ю.Ю.Авалиани раҳбарлигида хорижий тиллар ва курд тили тадқиқи сохасида  кӯзга кӯринарли илмий ишларни амалга оширдилар. 1978 йили Ю.Ю.Авалианининг форс тили матнларини ӯқиш учун 6500 минг сӯздан иборат катта форсча-французча луғати Лейпциг шаҳрида нашр этилди.   Проф. Ю.Ю.Авалиани таниқли тилшунос олим Л.И.Редзекзон билан ҳаммуаллифликда нашр этилган монографияси  “Проблема фразеологических синонимов в современном языкознании профессор (Ҳозирги тилшуносликда фразеологик синонимларнинг муаммолари)” ӯша даврда фразеология масалаларига оид биринчи тадқиқотлардан эди. Унинг раҳбарлигида кафедра Шарқ тиллари фразеологиясининг муҳим масалаларига оид халқаро анжуманларнинг асосчиларига айланди. Кафедра бир неча марта бу масалага бағишланган халқаро конференсиялар ӯтказилди. Кафедрада Ёш мутахассисларни тайёрлашда кафедрада катта эътибор берилди  ва проф. Ю.Ю.Авалиани раҳбарлигида 20-дан ортиқ диссертациялар ҳимоя килинди. Кафедра аъзолари Москва, Боку, Волгоград, Тула  ва бошқа шаҳарларда ӯтказилган илмий анжуманларда қатнашиб  илмий мақолаларини анчуманлар тупламларида нашр эттириб келдилар.   
Ю. Ю. Авалиани вафотидан кейин кафедрани  профессор Ж.Мирсаидов бошқарди.    Кафедрага бир қатор  китоблар муаллифи, филология фанлари номзоди, доцент Х.К.Аҳроров,  ӯқитувчилар Т.Искандарий, С.Абдуқодировалар ӯз фаъолиятини бошладилар. 80-чи йиллардан бошлаб кафедрага йирик олим, доцент Н.Беҳбудий  кафедра мудири этиб тайинланди.Кафедра олимлари жумласидан мутахассислар М.Миржафаров,Т.Нуриддинов,Р.Рахимов ва бошкалар араб мамлакатлари, Эрон ва Афғонистон давлатларига  таржимон сифатида сафарбар этилдилар. Малака ошириб кайтгач ушбу укитувчилар Шарк тиллари фанининг сифатини янада кутаришга далди булдилар. Кейинчалик кафедра мудири вазифасини профессор Ш.Шукуров бошқарди. Шу даврларда кафедрага Ӯзбекистон ва Тожикистон Шаркшунослик факултетларини битирган бир қатор ёш ӯқитувчилар В.Назаров, М.Шукуров, Т.Воҳидов, М.Мирзохождаев, Р.Рахимов,Ф.Облоқулов ва Дилшода Обидовалар таклиф этилди. Ушбу йиллар давомида Университетнинг бир гуруҳ талабалари араб ва форс тилларидан ОТМ Республика олимпиадаларида қатнашиб совринли ӯринларга сазовор бӯлдилар. Ҳозирги пайтда шу олимпиада ғолибларидан бири З.Нуриллоева кафедра ӯкитувчиси сифатида ишлаб келмокда. Кейинчалик кафедра мудири вазифасини  Тожикистон миллий университети шарқшунослик факултети битирувчиси, п.ф.н. доцент А.Йӯлдошев бошчилик килиб келди. Афсуски, 2010 йилдан сӯнг қисқариш масаласи сабабли кафедра тожик тили кафедраси билан бирлаштирилди.
Ниҳоят, 2019 йилнинг сентябр ойида университетимиз ректори, профессор Р.И.Халмурадовнинг кӯмак ва сай-ҳаракатлари туфайли  Хорижий Шарқ тиллари кафедраси қайта ташкил этилди ва кафедра мудири вазифасига доцент Абдуваҳоб Воҳидов тайинланди.  
 Кафедрада ҳозирги вақтда 10 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан  2 нафар проф., ф.ф.д. Садри Саъдиев ва Афтондил Эркиновлар; 1 нафар фан номзоди –Зулфия Юнусзода, 1 нафар фалсафа фанлари доктори (PhD)  Сабоҳат Мажидова, 2 нафар катта ўқитувчи – Саиджамол Миржафаров ва Абдуваҳоб Воҳидовлар; 4 нафар ӯқитувчи – Мавлуда Давронова, Фозилжон Шукуров, Зарина Нуруллоева ва Ҳафиза Шукуровалар ҳамда 6 нафар докторант-тадкикотчи фаолият юритиб келмокдалар. 
Кафедра профессор-ўқитувчиларидан ф.ф.д., проф. С.Саъдиев ва проф. А.Эркинов Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017. Fil.02.03 рақамли илмий кенгашнинг аъзосидирлар.
Хорижий Шарқ тили кафедраси профессор-ўқитувчилари «Форс ва араб тиллари ва адабиётини ӯрганишининг долзарб муаммолари» номли умумий мавзу асосида илмий-тадқиқот ва изланишлар олиб бормокдалар. Мавзу раҳбари филология фанлари доктори, профессор С.Саъдиев бошчилигида кафедра профессор-ўқитувчилари бош мавзунинг турли қирраларини таҳлил қилиб келмокдалар. Режалаштирилган тадқиқот мавзуида адабий жанрлар ва ижодий услублар рангбаранглиги, бадиий адабиётда жанрлар шаклланиши, уларнинг эвирилиши тадрижий такомили, таърихий давралардаги системаси ва шунингдек форс-тожик адабиётининг сиёсий–маърифий аҳамиятини кўрсатиш, услубларнинг турлари ва навлари борасидаги  масалаларни тадқиқ қилиш назарда тутилган. Профессор-ўқитувчилардан ташқари кафедра докторант-тадқиқотчилари, иқтидорли талабалар ҳам ушбу мавзуга сафарбар қилиниб, илмий изланишлар мавзуси сифатида ишлаб келмокдалар.
Хорижий Шарқ тиллари кафедраси профессор-укитувчилари 9-та йўналишда (ӯзбек филологияси, тожик филологияси, тарих, математика, мактабгача таълим, тасвирий санъат, рангтасвир, бошлангич таълим, технологик таълим) асосан хорижий тил (форс, араб), Шарқ тиллари ҳамда Шарқ тили ва эски ӯзбек ёзуви (кундузги ва сиртқи), чет тиллари (форс ва араб) каби фанлардан  талабаларга дарс бериб келмоқдалар. Кафедрада «Шарқшинос» илмий  тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда. Тугарак фаъолиятида барча талабалар илмий маърузалари ва илмий изланишлари билан фаол қатнашиб, кейинчалик Самарканд Давлат университети талабалар илмий анжуманларига илмий маърузалари билан иштирок этмокдалар.   
Хорижий Шарқ тиллари кафедрасида етакчи  профессор-ўқитувчилар    томонидан яратилган ва яратилаётган ӯқув қӯлланмалар, дарсликлар, ӯқув-услубий қӯлланмалар, ӯқув-услубий мажмуалар, услубий кӯрсатмалар, уларнинг электрон версиялари шу кафедранинг профессор- ӯқитувчилари томонидан яратилган ва факультетнинг ахборот ресурс марказида алоҳида нусхаларда ва курслар кесимида сақланиб, талабалар ва профессор-ӯқитувчиларнинг ундан фойдаланиши учун имконият яратиб берилган.   
Кафедра мудири, доцент А.Вохидов 2019 йил август ойида Эрон Ислом Республикаси Алломех Таботабоий  номидаги Университети қошидаги “Форс тили ӯқитиш маркази”да малака ошириш курсини ӯтаб келди.
Кафедра ӯкитувчиси М.Давронова 2020 йил июл ойида Ӯзбекистон Олий таълим Вазирлиги, Тошкент Шарқшунослик Давлат Университети ҳамда Эрон Ислом Республикаси Алломех Таботабоий  номидаги  Университети қошидаги “Форс тили ӯқитиш Маркази” томонидан ташкил этилган “Кэлоси мажозии тарбияи мударрис” малака ошириш курсини ӯтди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари турли нуфузли Халкаро    нашрётларда уз илмий тадкикотларини чоп этиб  келмокдалар. Жумладан чоп этилган қуйидаги китоб ва ӯқув қӯлланмалари кафедра жамоасининг ютуғи ҳисобланади: С. Саъдиев   “Сайидои Насафӣ ва муҳити адабии Мовароуннаҳри нимаи дуюми асри XVII.” Душанбе, 2019; С. Саъдиев  “Маркази адабии Самарқанд дар шоҳроҳи таърих”, Теҳрон, Орван, 1398, 522 бет; С. Саъдиев  “Сӯзании Самарқандий ва XII аср Мовароуннаҳр адабий муҳити» номли катта монографияни тайёрлади ва Лондоннинг тегишли нашриётига топширилди; С. Саъдиев “Самарқанд адабий маркази тарихи” , Эрон,2020; (форс тилида),  А Қуронбеков. , С.  Мажитова   “Лексикаи забони форсй”, А Воҳидов., Ф .Шукуров   “Араб-форс ёзуви сабоқлари”. (Услубий қӯлланма. Самарқанд-2020); А. Воҳидов  “Шарқ тиллари (форс тили) фанидан мустақил таълим топшириқлари”. (услубий қӯлланма. Самарқанд-2020); С. Мажитова   Ҳозирги тожик адабий тили (фонетика). (Дарслик. СамДУ нашриётига топширилган); А Воҳидов, С. Мажитова   Забон аст тору пуди маънавият (ӯқув-услубий қӯлланма, Самарқанд, 2020); Ф. Шукуров   “Шарқ тиллари (араб тили) фанидан мустақил таълим  топшириқлари”. (услубий қӯлланма. Самарқанд-2020); Ф Шукуров , С. Рузиева  Ӯзбекча-русча-инглизча-арабча сӯзлашгич. (Услубий қӯлланма. Самарқанд-2020); А .Эркинов., Р. Жабборов  “ Алишер Навоий. Оққуюнли мухлислар девони” (Тошкент: Шарқ, 2020. 251 бет.); М. Давронова  “Персидский язык” , ӯқув қӯлланма;  2020 й. (рус гуруҳ талабалари учун), нашриётга топширилган.
Профессор Эркинов А. 2019 йил 6 майдан бошлаб 2022 йилигача мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хорижда сақланаётган маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ҳузуридаги проект раҳбари ҳисобланади. Проект мавзуси: A-BM-2019-15 – “Ўзбекистонга оид хорижда сақланаётган маданий бойликлар реестрини яратиш, нодир қўлёзма асарларнинг факсимилесини нашр этиш” ва  2017-2020 йил: ОТ-Ф1-138 – “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи”. Лойиҳа раҳбари – филология фанлари доктори, профессор Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, Самарқанд Давлат университети ректори Р.И.Халмурадов
Аҳмад Яссвий номидаги халқаро қозоқ-турк университети ҳузуридаги “Модернизация культурного наследия Великого Шелкового пути на основе комплексного исследования памятников культуры” мавзусидаги лойиҳа (01.02.2019 – 31.12.2019). ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни  тадқиқ  этиш  маркази ҳамда Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази ўртасидаги “Ўзбекистон алломаларининг Туркияда сақланувчи қўлёзмалари каталоги”ни  тузиш бўйича халқаро лойиҳа доирасида Истанбул шаҳрида (2020 йил 24 февраль – 21 май кунлари) илмий сафарда бўлиб “Ўзбекистон алломаларининг Туркияда сақланувчи қўлёзмалари каталоги”ни тузиш  бўйича халқаро лойиҳаларда иштирок этди.
Проф.С.Саъдиев роҳбарлигида олиб бораётган  докторантлар Юнусзода Зулфия ва Дилором Ахмедова ҳамда мустақил тадқиқотчи Фозилжон Шукуров илмий-тадкикот ишлари ҳимоя арафасидадур.
Проф.А.Эркинов роҳбарлигида мустақил тадқиқотчилар Рустам Жабборов (химоя арафасида), Сулаймон Ҳалимов ҳамда Абдумалик Қурбонов ӯз тадқиқот ишларини олиб бормокдалар.
Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг диққат марказида Истиқлол мафкураси, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев нутқлари ва мақолаларидан келиб чиқадиган концептуал масалалар жиддий қарор топган. Ана шу муҳим давр талабини тўғри тушунган кафедра аъзолари ўзларининг шахсий иш режаларида аниқлаб берган маънавий – маърифий ва тарбиявий ишларни тўлиқ бажариб, айни дамларда фанни, олий таълимни янада такомиллаштириш, ёш авлодни мустақиллик ғоялари, ватанпарварлик руҳи, буюк авлодларимиз яратган илму фан ва маърифий меросимизни янада бойитиш, давр-замон, келажак ривожи учун истеъдодли ёш кадрлар авлодини тарбиялаб етиштириш борасида самарали фаолият олиб бормоқдалар. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари