КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Меҳнат таълими кафедраси мудири

Элмонов Сирожиддин Мамадиярович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998974223440
  • Электрон почта: elmonovsirojiddin@samdu.uz

“Умумтехника фанлари” кафедраси 1976 йилда собиқ С.Айний номидаги Самарқанд педагогика институти таркибида ташкил этилди.

1992 йил Педагогика институти Самарқанд давлат университетига таркибига кириши муносабати билан кафедра “Физика” факультетига қўшилди.

1994 йилда “Умумтехника фанлари” кафедраси “Педагогика” факультети таркибига қўшилди. 2002-йилда кафедра “Педагогика” факультети таркибидан ажралиб чиқиб, янги ташкил этилган “Касбий таълим” факультети таркибига қўшилди. 

2005 йил “Касбий таълим” факультети “Педагогика” факультетига қўшилиб, “Касбий таълим” бўлим сифатида фаолият юритди.

2007 йил “Касбий таълим” бўлими “Касбий таълим” факультетига айлантирилди.

2008 йил “Касбий таълим” факультетига “Мусиқа таълими” йўналиши қўшилиши муносабати билан факультет номи “Санъатшунослик” факультетига ўзгартирилди ва “Умумтехника фанлари” кафедраси шу факультет таркибида қолди.

2016 йил “Умумтехника фанлари” кафедраси “Меҳнат таълими” кафедрасига ўзгартирилди.

2018 йил “Мактабгача таълим” факультети таркибига кирди.

2020 йил 1-февралдан “Меҳнат таълими” кафедраси “Умумтехника фанлари ва технологиялар” кафедрасига  ўзгартирилди.

Кафедра фаолиятини қуйидаги олим-педагоглар бошқардилар:

1976-1978 йилларда доцент А.Абдуллаев;

1978-1984 йилларда катта ўқитувчи М.Ниряев;

1984-1994 йилларда доцент А.Бахриддинов;

1994-2011 йилларда доцент Ш.Қувондиқов;

2011-2015 йилларда доцент О.Эшниёзов;

2015-2017 йилларда катта ўқитучи Н.Туғизов;

2017-2020 йилларда т.ф.н. А.Урунов;

2020 йилдан бошлаб кафедрани PhD доц. С.Элмонов бошқариб келмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу кафедра “Мактабгача таълим” факультети таркибида бўлиб, қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда: доц. Ш.Қувондиқов, доц.М.Рахматов, доц.И.Суванқулов, доц.О.Эшниёзов, т.ф.н.А.Урунов, доц.Т.Остонов, катта ўқитувчилар Ш.Мамасолиева, Л.Бобомуродова, ўқитувчилар Г.Бакаев А.Нуритдинов, Р.Жиянқулова, М.Расулова, А.Нуриддинов, С.Игамов, З.Маркаевлар.

Кейинги 10 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5 та ўқув  қўлланма, 14 та услубий қўлланма, 70 дан ортиқ илмий мақолалар ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамда Республикамиз  миқёсидаги илмий ва илмий-услубий журналларда чоп эттирилган. Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган илмий мақолалар, тезислар, илмий ва ўқув-услубий қўлланмалардан нафақат  технологик таълим йўналишидаги талабалар, балки вилоятимиздаги мактабларда ва касб-ҳунар коллежларида меҳнат таълими ва умумтехника фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар томонидан кенг фойдаланилмоқда.

Кафедра илмий-тадқиқот режасига асосан профессор-ўқитувчилар “Умумтехника фанларини ўқитишда инновацион технологиялар” мавзуси йўналишида илмий изланишлар олиб бормоқда.

“Умумтехника фанлари ва технологиялар” кафедраси ўқув жараёнини, лаборатория ва амалий машғулотларни, ўқув, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётларни сифатли ташкил этиш мақсадида бир қатор олий ўқув юртлари, ишлаб чиқариш корхоналари, касб-ҳунар коллежлари ва ўқув ва илмий марказлар билан билан ҳамкорликларни йўлга қўйган.

Масалан: “8-март” МЧЖ тикувчилик корхонаси, “Самарқанд-Бухоро ипак гиламлари” корхонаси, “Амин инвест” ишлаб чиқариш корхонаси (Жомбой), “Афросиёбжеанс” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси, “Мароқанд мебел” МЧЖ корхонаси, “Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш” марказлари билан шартномалар тузилиб амалиёт ишлари олиб борилмоқда.

Кафедрада “Дурадгорлик”, “Моҳир қўллар” ва “Тикувчилик” тўгараклари фаолият юритмоқда. Бу тўгаракларда талабалар тайёрлаган ишлари билан турли кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда.

 Шу кунгача “Умумтехника фанлари ва технологиялар” кафедраси 5112100-Технологик таълим  йўналиш  бўйича мутахассислар тайёрлаб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари