КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси

Низамов Актам Нумонович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99897 3986717
  • Электрон почта: n-aktam@samdu.uz

•    1975-1979 йй. – Самарқанд Кооператив институти талабаси
•    1979-1980 йй. – ЦИНОТУР илмий тадқиқод институтининг Самарқанд бўлимида, умумий овқатланиш бўлимининг инженери, савдо иқтисодиёти бўлимида катта иқтисодчи.
•    1980-1982 йй. – Самарқанд Кооператив институти матлубот кооперацияси иқтисодиёти кафедрасининг кабинет мудири.
•    1982-1985 йй. –Москва Кооператив Институти аспиранти.
•     1986-1989 йй. – Самарқанд Кооператив институтида илмий тадқиқод лабораториясининг кичик илмий ходими. 
•    1989-1992 йй. – Самарқанд Кооператив институти матлубот кооперацияси иқтисодиёти кафедрасининг ассистенти.
•    1992-1998 йй. – Самарқанд Кооператив институти матлубот кооперацияси иқтисодиёти кафедрасининг доценти
•    1998-1998 йй. – Самарқанд Кооператив институти маркетинг бўлимининг мудири.
•    1998-2017йй –  АҚШга сафар
•    2018-2020йй -СамДУ Иқтисодий назария кафедрасининг доценти
•    2020й-ҳ. Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси мудири

Кафедра фаолияти 1927-йилда бошланган. У даврда «Социал-иқтисодий фанлар» кафедраси номи билан юритилган. 1949-йилдан бошлаб «Сиёсий иқтисод» кафедраси номи билан мустақил кафедра сифатида ишлай бошлаган.
Доцент К.А.Погребинская кафедранинг биринчи мудири сифатида унинг шаклланишига ва ривожланишига катта ҳисса қўшган.
Ўтган асрнинг 60-йилларида Н.Й.Абдураззоқов, К.С.Саидов, Ю.Н.Дунаев, Н.У.Усмонов, В.Ю.Яшин, К.Й.Йўлдошев, Э.А.Алиқулов, Х.М.Содиқова, Б.М.Мирзахўжаев, Э.Н.Хўжаев, Х.Б.Баракаев, Н.Абдуллаев, А.Д.Дауров сингари олимлар ўз номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик Ю.Н.Дунаев, К.С.Саидов, Э.А.Алиқулов, Л.В.Криворучколар докторлик диссертацияларини ҳам ҳимоя қилдилар.
Кафедра фаолият кўрсатган давр мобайнида Дунаев Ю.Н., Саидов К.С., Алиқулов Э.А. каби етакчи профессорлар кафедрани бошқаришган.
1991 йилдан буён кафедра “Иқтисодий назария” номи билан аталиб келинади. 1993-2007 йилларда кафедрани и.ф.д., проф. Э.А.Алиқулов раҳбарлик қилган.
2008-2012 йилда кафедрага и.ф.н., доцент Б.Х.Тураев раҳбарлик қилиб келган. Ушбу давр мобайнида 2 та номзодлик диссертацияси ва 1 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди ва 2 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилиш арафасида.
2012-2017 йилларда кафедрага и.ф.н., дос. Б.М.Бобоқулов, 2017-2018 йилларда и.ф.н., дос. Д.А.Насимов раҳбарлик қилган.
2018-2020 йилларда кафедрага иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доц. И.И.Эргашев раҳбарлик қилган.
2020-йил 2-сентябрдан и.ф.н, доцент А.Н.Низамов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Бугунги кунда кафедрада 11,5 штат бирлиги бўлиб, 14 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келишмоқда. Жумладан, кафедра мудири и.ф.н., доц. Низамов А.Н И.И., и.ф.д., проф. Тўраев Б.Х., PhD, доц. Эргашев, и.ф.н., доц. Бобоқулов Б.М., и.ф.н., доц. Алибекова С.Л., и.ф.н., доц. Қувондиқов Ш.О., и.ф.н., доц. Насимов Д.А., и.ф.н., доц. Юлдашев Ш.Қ., катта ўқитувчилар Джумаев А.Х. ва Мирзаходжаев А.Б., Джалолова С., ассистент ўқитувчилар Эшбуриев У.А., Джалолова С., Рахимова.Н., Муродов А, Орзиқулова З. Кафедранинг илмий салоҳияти 2018-йилда 50,0% ни ташкил этган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари иқтисодиёт ва ноиқтисодиёт йўналишлари бўйича ҳамда магистратура йўналиши бакалавриат талабаларига ва магистрантларга «Иқтисодий назария», «Макроиқтисодиёт», «Иқтисодий таълимотлар тарихи», «Иқтисодий тарбия назарияси», «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар», «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти», «Иқтисодий фанларни ўқитиш услубияти», «Институсионал иқтисодиёт», «Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихи», «Глобал иқтисодий ривожланиш», «Микроиқтисодиёт», «Таълим соҳасида сиёсат», «Билимлар иқтисодиёти», «Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновасион моделлари», «Институсионал назариялар», «Монетар сиёсат назариялари», «Ҳозирги замон рақобат назарияси», «Замонавий иқтисодий назариялар», «Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш» фанларидан дарс бериб келишмоқда.
2019-2020 ўқув йилида кафедрада “Иқтисодий назария” мутахассислиги бўйича 7 та иккинчи босқич ва 14 та биринчи босқич магистрантлар таҳсил олишмоқда. Шунингдек, “Иқтисодий назария” ихтисослиги бўйича доктарантурада 3 та таянч доктарант таҳсил олишмоқда.
Мустақиллиги йилларида кафедранинг умумий илмий йўналиши бўйича Б.М. Бобоқулов, Р. Сейтмуратов, Ф. Ниязов, Г. Амбарсумян, Л. Холиқова, Ш. Йўлдошев, С. Алибекова, Б. Тўраев, Ш. Қувондиқов, Д.А.Насимовлар номзодлик диссертасияларини ҳимоя қилишган. 2011-йилда Б.Х.Тўраев, 2017-йилда М.Т.Алимова докторлик диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. 2018-йилда И.И.Эргашев иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳимоя қилинган диссертация мавзулари ва илмий йўналишлари кафедранинг илмий йўналиши билан боғлиқ бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган.
 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
• Иқтисодиёт назарияси
• Иқтисодий таълимотлар тарихи
• Иқтисодий ривожланиш назарияси
• Микроиқтисодиёт
• Минтақавий иқтисодиёт
• Глобал иқтисодий ривожланиш
• Иқтисодий ривожланиш назариялари
• Иқитисодиёт фанининг замонавий йўналишлари ва концепциялари
• Макроиқтисодиёт
• Билимлар иқтисодиёти
• Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси
• Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ
• Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси
• Замонавий иқтисодий назариялари
• Ҳозирги замон рақобат назариялари
• Ўзбекистон миллий иқтисодиёти
• Турмуш фаравонлиги назарияси
• Институтсионал назариялар
• Монетар сиёсат назарияси
• Ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг иноватсион моделлари