1992-1993 йиллар Иштихон тумани, Янгикент жамоа хўжалигида ишчи;
1993-1998 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси;
1998-2015 йиллар Самарқанд давлат университети факультетлараро немис тили кафедраси ўқитувчиси;
2015-2017 йиллар Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси мудири вазифасини бажарувчиси;
2017-2018 йиллар Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси катта ўқитувчиси;
2018 йилдан Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси мудири.
Роман-герман тиллари кафедраси чет тили кафедраси номи билан 1962 йил СамДУ чет тиллар факультети кошида ташкил топган. Бу кафедра факультетлараро кафедра булиб, асосан талабаларга немис,француз ва лотин тилларидан сабок берган. Кафедрага дастлаб доцент Л.А.Клетнова, катта ўқитувчи Р.М.Маматов, доцент Б.Т.Турсунов, кейинчалик профессор А.М.Бушуй, доцент З.Б.Ўринбоев, доцент А.Н.Нурмухамедов, доцент М.Б.Бегматов, профессор М.М.Йўлдошов мудирлик килишган бўлсалар, ҳозирги кунда кафедрани катта ўқитувчи А.А.Хасанов бошқармоқда.
Роман-герман тиллари кафедраси ўз фаолияти давомида М.М.Нушаров, А.М.Бушуй, Б.Т.Турсунов каби таниқли профессорларни, А.Нурмухамедов, Ҳ.Нуруллаев, О.Б.Собирова каби таниқли доцентларни, ҳамда Пошали Усмон каби таниқли етук мутахассисларни етказиб берди. Кафедрада бугунги кунда нафакадаги ажойиб профессор-ўқитувчилар: доцент О.Р.Рахмонов, доцент З.Б. Ўринбоев, доцент А.Б.Бобонаров, катта ўқитувчилар: Т.А.Бобобекова, М.Х.Жалилова, Д.Й.Алиқулова, М. Содикова, Ф.Бозорова, Б.Хамидова, Ҳ.У.Тошниёзова, М.Гадоева, С.Абдурасулова, Ҳ.Ғофуровалар кўплаб талабаларга немис, француз ва лотин тилларидан сабоқ берганлар. Ҳозирги кунда кафедрада М.М.Йўлдошов профессор, У.А.Сафарова доцент лавозимида, А.А.Хасанов, У.С.Умрзаков, Ш.Р.Қаюмова, Р.М.Эшкувватовалар катта ўқитувчи лавозимида, Н.Р.Рустамова, М.Р.Рахимов, Ш.А.Мустанова, Ш.Н.Митанова, У.Қ.Бозорова, У.Э. Қурбонов, Б.Р.Тўраев, С.М.Абдурахмонов, З.Р.Эшмурадова, Л.М.Шарипова, Б.Х.Мардиев, Г.С.Азаматова, А.Қ.Нуриев, Ш.Ш.Утаев, З.И.Азимова З.И.Азимова, Н.Н.Негматова, Ф.А.Анорбаева, Р.У.Синдоровлар ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатмокдалар.
Кафедра Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Германия академик Алмашув хизмати (ДААД), Гёте институти билан мунтаззам алоқада бўлиб, катта ўқитувчилар А.А.Хасанов, Ш.Р.Каюмова ва ўқитувчилар М.Р.Рахимов, Н.Р.Рустамова, Ш.А.Мустанова, Г.С.Азаматлар немис тили ўқитувчиларининг конференциялари ва семинарларида иштирок этадилар, шу билан бирга кафедранинг француз тили ўқитувчилари Тошкентдаги В.Гюго номли француз тили ва маданияти маркази билан ҳамкорлик қилмоқда, ўзбек адибларининг асарларини француз тилига қилинган таржималарини ўрганиб, халқаро илмий конфренцияларда ўз мақолалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 20%.
Роман-герман тиллари кафедраси умумий илмий мавзуси “Замонавий тилшунослик масалалари ва хорижий тиллар ўқитиш услубияти ” мавзусида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда кафедра илмий ишларини савиясини ошириш мақсадида сўнгги уч йил давомида 4 та ўқув қўлланма, 1та луғат, 20 дан ортиқ услубий қўлланма, 2 та монография, немис, француз ва лотин тилларида мултимедия дарсликлар яратилди. Кафедранинг илмий мақолалар тўплами чоп этилиб, унда кафедранинг барча аъзоларининг илмий, илмий-услубий мақолалари киритилмоқда. Кафедра аъзоларининг 26 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро конференция тўпламларида, 14 та хорижий илмий журналларда чоп этилган. Кафедранинг ёш ассистентлари докторлик диссертациясилари устида иш олиб боришмоқда.