Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири

Маҳмадиев Шавкатжон Суюнқулович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +99891 551 16 23
  • Электрон почта: mahmadiyevsh@gmail.com

1982-1992-йй. –Китоб тумани Абдулла шоир номли 24-ўрта мактаб ўқувчиси

1992-1997-йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

1997-1998-йй. - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси катта лаборанти

1998-1999-йй. - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси стажёри

1999-2002-йй. - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси аспиранти

2002-2020-йй. - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси

2020-йил 5-июндан - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири

Ўзбек тилшунослиги кафедраси

Ўзбек тилшунослиги кафедраси университет билан тенгдош кафедралардан биридир. Ўзбек тилшунослиги кафедрасида Абдурауф Фитрат, Евгений Поливанов, Ғози Олим Юнусов, Улуғ Турсунов, Абдураҳмон Сулаймонов, Ҳамдам Бердиёров, Раҳматулла Қўнғуров, Худойберди Дониёров, Абдужаббор Мухторов, Ваҳоб Эгамов, Бозорбой Ўринбоев, Бекмурод Йўлдошев, Жўрабой Ҳамдамов каби етакчи олимлар ишлашган.

Кафедра аъзолари томонидан шу пайтгача яратилган алоҳида нашрлар сони 100 дан ортади. Улар орасида йирик ҳажмдаги монографиялардан тортиб, олий таълим тизимида ўқув жараёнида фойдаланишга мўлжалланган дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳам мавжуд. Шу давр мобайнида кафедрада 200 га яқин фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланди. Улар орасида фан арбоблари, академиклар, профессорлар, доцентлар, халқ ўқитувчилари ва мураббийлари бор.

Бугунги кунда Ўзбек тилшунослиги кафедрасида 4 нафар фан доктори, профессор (С.Каримов, У.Санақулов, Ж.Элтазаров, А.Пардаев), 5 нафар нафар фан номзодлари, доцентлар (Д.Ўринбаева, Р.Сувонова, А.Ғаффоров, Ш.Махмадиев, О.Юсупова), 6 нафар ўқитувчилар (Ш.Нормўминов, С.Умирова, Д.Исломова, Б.Холмухамедов, Ф.Нурмонов, М.Боботоев)лар  меҳнат фаолиятини олиб бормоқдалар. Улар кафедра бош истиқбол режаси бўлган “Ўзбек тили луғавий ва грамматик бирликларининг функционал-прагматик ва когнитив-услубий масалалари» (синхрон ва диахрон аспект)” мавзуси асосида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Ўзбек тилшунослиги кафедрасининг аҳил жамоаси Улуғ Турсунов шакллантирган Самарқанд тилшунослик мактаби анъаналарини давом эттириб, талабаларга билим бериш, уларни ҳар томонлама билимдон, комил инсон, етук мутахассис қилиб тарбиялаш борасидаги илмий-педагогик фаолиятларини бугунги кунда ҳам собитқадамлик билан давом эттирмоқдалар. Кафедра аъзолари республика, вилоят илмий-амалий анжуманларида маърузалар билан иштирок этишда, жамоат топшириқларини уддалашда  ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси