Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +998 66-239-10-73
  • Электрон почта: m-ibodulla@samdu.uz

  • 1946 йил Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган;
  • 1962-1967 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1967-1968 йиллар Ҳарбий хизматда;
  • 1969-1971 йиллар Самарқанд давлат университети француз филологияси кафедраси ўқитувчиси;
  • 1971-1974 йиллар Ленинград давлат университети романва туркий филология кафедраси аспиранти;
  • 1974-1975 йиллар Самарқанд давлат университети француз тили кафедраси ўқитувчиси;
  • 1975-1976 йиллар Самарқанд давлат университети немис тили кафедраси лаборанти;
  • 1976-1994 йиллар Самарқанд давлат университети француз филологияси кафедраси ўқитувчиси, доценти;
  • 1994-1995 йиллар Самарқанд давлат чет тиллари нститути француз филологияси кафедра мудири;
  • 1995-1996 йиллар Самарқанд давлат университети француз тили грамматикаси кафедраси профессори, кафедра мудири вазифасини бажарувчи, француз филологияси факультети декани;
  • 1996-2012 йиллар Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси мудири;
  • 2012-2015 йиллар Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси профессори;
  • 2015-2017 йиллар Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори;
  • 11.01.2017 йилдан Самарқанд давлат  университети ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси  мудири;

Кафедра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан 1990 йилнинг сентябрь ойида факультетлараро ўзбектили ва адабиёти кафедраси номи билан ташкил этилган, 2003 йилнинг июнь ойидан амаллий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси номи билан юритила бошланган, 2015 йилнинг сентябрь ойида ўзбек адабиёти тарихи ва ҳозирги ўзбек адабиёти кафердралари билан бирлаштирилиб юборилган, 2017 йилнинг январь ойида ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси номи билан қайта тикланган. Кафедрага проф. Н.Ражабов (1990-1995), проф. И.Мирзаев (2005-2013), доцент Б.Муҳиддинова (2013-2016) раҳбарлик қилган. 2017 йилнинг январь ойидан кафедрага яна проф И.Мирзаев мудирлик қила бошлади.

Ўтгандавр мобайнида кафедра профессор-ўқитувчилари сони ортди, ўқитиладиган фанлар сони кўпайди, фаолият тури кенгайди. Айни пайтда кафедра профессор-ўқитувчилари барча факультетларнинг биринчи курс рус ва тожик гуруҳлари талабаларига “Ўзбек тили”, учинчи курс ўзбек, рус ва тожик гуруҳлари талабаларига “Терминология ва давлат тилида иш юритиш асослари”, “Ўқитувчининг нутқ маданияти”, қолган мутахассислик фанлари ва танланма курсларни филология факультетининг ўзбек филологияси йўналиши иккинчи, учинчи, тўртинчи курс талабаларига ўтиб келишмоқда. Кафедрада фанлардан тузилган ўқув дастурлари, иш режалари, технологик хариталарга таяниб, янги инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув қўлланмалари, дарслик, услубий қўлланма ва уларнинг электрон версияларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказий нашриётларда чоп этилган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси” (Болтаев М., Тошкент, Ўқитувчи, 2003), “Ўзбек тили” (Мирзаев И., Болтаев М., Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2004), “Ўқитувчининг нутқ маданияти” (Элмуродов Н., Тошкент, 2005) каби дарслик ва ўқув қулланмалари республикамиз талаба-ёшлари томонидан ўқиб-ўрганилмоқда.

Кафедра олимлари таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлашга қаратилган мавзулар бўйича илмий кузатишларни амалга ошириш билан бирқаторда, филология  илмининг кўплаб долзарб мавзулари устида ҳам чуқур изланишлар олиб боришмоқда. Шунингдек, кафедра аъзоларининг аксарияти ўзларининг илмий-тадқиқот ишларини “Матн лингвистикаси ва поэтикаси”, “Ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикасининг долзарб масалалари” мавзулари доирасида олиб боряптилар. Бу тадқиқотларнинг натижалари факультет олимларининг ҳар йили нашр этиладиган “Тил ва адабиёт муаммолари”, кафедранинг “Ўзбек филологияси масалалари”, “Филология” сериясида чоп этиб келинаётган илмий мақолалар тўпламлари, “Сўз” илмий-амалий семинарининг материаллари ва бошқа турли илмий анжуманлар материаллари тўпламларида эълон қилиб борилмоқда.  Кафедра ташаббуси билан шу йиллар ичида олтита халқаро ва республика илмий анжуманлар ўтказилди.

Кафедра қошида таржима лабораторияси фаолият кўрсатади. Профессор И.К.Мирзаевнинг бевосита ташаббуси ва саъй ҳаракатлари билан академиклар. Е.Бертельс, Ю.М.Лотман, Л.В.Шчерба, профессорлар Ф. дў Соссюр, Бодуендў Куртенэ, В.Кудрявцев, А.Богородицкий, С.Карсевский, С.Иванов, В.Гак, Л.Блумфилд, В.Ҳумболт ва бошқаларнинг илмий асарлари ўзбек тилига маҳорат билан таржимақилинди. 

Кафедра қошида ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси бўйича магистратура фаолият кўрсатади.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси