Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Кузиев Мирзохид

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99894 287-43-26
  • Электрон почта: q-mirzohid@samdu.uz

Кафедранинг ривожланиш тарихи.

Кафедра университетнинг  Биология факултети  қошида 1934-йилдан бошлаб «Одам ва   ҳайвонлар физиология» кафедраси номи билан фаолият кўрсата бошлаган, кафедра мудири лавозимида В.В. Попов ишлаган. 1944-йилда мазкур кафедрага «Биокимё» кафедраси билан қўшилиш натижасида ва у янги ном - «Одам   ҳамда   ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси» билан номланган ва уни проф. П.М.Факторович бошқарган. Сўнгра, 1970 йилгача мазкур кафедрани таниқли физиолог олим, Б.Ю.Ҳамрақулов бошқарган. Бу даврда «Озиқланиш физиологияси», «Електрофизиология», «Гематология» ҳамда «Микроелементлар биокимёси» бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган Чиануров Д.А., Мамаева Т.Н., Атауллаханов И.А., Абдуллаева Д.А., Қодирова С.З., Исақов Х.И., Бақоев Ф.Б., Тоғайназаров А.Ш. каби мутахассислар ишлаган.

Кафедранинг илмий изланиш ишларига проф. Л.Н.Лапин раҳномолик қилган. Бу даврда кафедра аъзоси Атауллаханов И.А. докторлик диссертасиясини ёқлаган.

Кафедранинг 1970-1972 йилларда университет ректори лавозимида ишлаган, академик Ё.Х. Тўрақулов бошқарган. 1972-1993 йилларда бу вазифани проф. Риш М.А. давом эттирган «Ўзбекистоннинг биокимёвий минтақаларида чорвачиликни ривожлантиришда микроелементлардан фойдаланиш» мавзусидаги илмий тадқиқот ишга раҳбарлик  қилиб, «Микроелементлар биокимёси» муаммовий лабораториясини ташкиллаштирган. Унинг раҳбарлигида 6 та фан доктори ва 60 га я қин фан номзодлари тайёрланиб, биокимёгарлар мактаби яратилган.

1993-1998 йилларда кафедрани проф. Нуритдинов Э.Н. бошқарган.  Бу даврда «Олий нерв фаолиятининг нейропептидли бошқаруви механизми» мавзусида илмий ишлар олиб борган. 1998 йилнинг сентябрдан то 1999 йилнинг март ойигача кафедра мудирлиги лавозимини доц. Боқаев Ф.Б. бажарган.

1998 йилда кафедрага собиқ Самарқанд Давлат педагогика институти «Одам анатомияси ва физиологияси» кафедрасининг  қўшилиши муносабати билан кафедранинг илмий-педагогик салоҳияти янада ошган. 1999 йилни март ойидан 2005 йилнинг март ойигача кафедрани проф. М.Ў. Ўралов бошқараган.  «Ҳайвонлар биологиясининг эволюсион, эко-физиологик ва биокимёвий асослари» мавзусида илмий изланишлар олиб борилиб, кафедра аъзоларидан Ражабов А.И., Бозоров Б.М., Г.А. Душановалар номзодлик диссертасияларини мувоффақиятли  ёқлашди ва кафедранинг илмий салоҳияти янада ошди.

2005 йилда кафедрага «Генетика ва биотехнология кафедраси» бирлаштирилди ва унинг номи «Физиология, генетика ва биокимё» кафедраси билан аталаган. 2005 йил 29-мартдан бошлаб, 2011 йил июнгача кафедрага досент Сафин М.Г. мудирлик қилган. У киши кафедрани бошқарган пайтда проф. Уролов М.У. билан биргаликда №31.04 халқаро гранти бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган ҳамда шу бўйича 14 илмий мақолалар хорижий давлатлар журналларида чоп этилган. (илмий рахбар проф. Низомов). 2009 йилда кафедра аспиранти Иоселевич М.А. номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилиб, тасдиғини олди (раҳбар: проф. Ражамуродов З.Т.) Шу йиллардан шу даврда 3та йўналишда (5А420105-Одам ва ҳайвонлар физиологияси, 5А420109-Биокимё, 5А420110-Биотехнология) магистратура мавжуд бўлган. 2011 йил июндан бошлаб, 2012-йил январгача кафедрага етакчи олим проф. З.Т.Ражамуродов раҳбарлик қилди. У киши рахбарлигида магистрлар, тадқиқотчи-стажёрлар «Ковшовчи ҳайвонларда ҳазм жараёнлари физиологияси» мавзусида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Кафедрада у киши раҳбарлигида 2 та тадқиқотчи-стажёр ва магистрлар илмий изланишлар олиб борган.

2012 йил январдан март ойигача кафедрани биология фанлари доктори Исмайилов З.Ф. бошқарган. 2012 йил апрелдан 30.12.2013 йилгача, доцент Б.М.Бозоров мудирлик қилган. Ушбу йилларда кафедрада ишлаб келаётган илмий тадқиқотчи   асс. Исмайилова М. А. 2012 йил июн ойида номзодлик диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва фан номзоди илмий даражасига эга бўлди (илмий раҳбари академик Соатов Т.С.). 

2018-Йилдан кейинг тарихи

2018 йилда кафедранинг таянч доктаранти М.С. Кузиев биология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсиясини ёқлади (илмий раҳбари профессор З.Т. Ражамуродов).

Шу йили кафедранинг ассистенти, мустақил тадқиқотчиси Ю.С. Рўзиев биология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсиясини ёқлади (илмий раҳбари профессор А. К. Мирахмедов).

2018-йил сентябрдан бошлаб «Физиология, генетика ва биокимё»  кафедраси иккита алоҳида кафедраларга ажратилди ва улардан бири “Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё” кафедраси номи билан атала  бошлади. Ушбу кафедрага ПҳД. М.С. Кузиев раҳбарлик қилиб келмоқда.

 Бугунги кунда Кафедрада жами бўлиб 11 та профессор-ўқитувчи мавжуд, шундан 7 нафар илмий даражали (64%), 4 та илмий даражасиз (45). Шулардан 1 та фан доктори ва профессор. 4 та фан номзоди, 2 та PhD, 4 та доцент, 2 та PhD ассистент, қолган ўқитувчилар илмий даражага эга бўлмаганлар.

Кафедрани ютуқларга тўхталадиган бўлсак, 2010 йилда проф.Ражамуродов З.Т.нинг «Одам ва ҳайвонлар физиологияси» дарслиги нашрдан чиқди ва йилнинг энг яхши дарслиги кўрик танловида фахрли 3-ўринни эгаллади. 2013 йилда Ражамуродов З.Т., Бозоров Б.М., Ражабов А.И. ларнинг «Ёш физиологияси ва гигиенаси» дарслиги олий таълим вазирлиги томонидан нашр этилди.

Илмий-тадқиқот ишлари.

Кафедра аъзолари “Зарафшон воҳаси биоресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда кафедра фанларини янгича педтехнология ва инновасия асосида ўқитишнинг назарий ва амалий асослари” мавзусида истиқболли режадаги илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

1. Майда шохли ҳайвонларини яйлов ва уй шароитидаги озиқа билан озиқлантирилганда физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши ва уларнинг ҳайвонлар маҳсулдорлигига таъсири. Проф. Ражамурадов З.Т., доц. Бозоров Б.М. PhD. М.С. Кузиев.  асс. Д.Ғ. Хайитов, асс. Ҳайдаров С. илмий тадқиқотчилар, магистратуралар.

2. Доц. Сафин М.Г., асс. Рўзиев Ю.С., магистрлар. Қоракўл қўйларининг иктерогемоглобинурия касаллигини этиологик-биокимёвий жиҳатларини ўрганиш. Бажарувчилар.

3. Доц. А.Е. Ражабов Асс. Н.Б.   Рахматова магистрлар. Тайлоқ ва Самарқанд туманлари шароитида ўстириладиган айрим маданий ўсимликларнинг микроелементар таркибини, уларнинг маҳсулдорлигига таъсирини ўрганиш.  

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари мавзуга оид илмий адабиётларни ўрганиш билан бирга, илмий-тадқиқот режасига мувофиқ бажарилган ишларнинг якуни бўйича конференсиялар материалларида, тўпламларда, илмий журналларда илмий мақолаларни нашрдан чиқардилар.

Кафедранинг ўқув-услубий ишлар бўйича фаолияти.

Кафедрада ўқитилаётган умумий фанлар, танлов фанлари ва ихтисослик фанларидан ўзбек, рус ва тожик тилларида 5140100 – “Биология”  “Биотехнология” йўналиши бўйича ишчи дастурлар тузилган. Шунингдек барча фанлардан маъруза матнлари ҳамда ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган.

Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан дарслик, ўқув-қўлланма, услубий-қўлланмалар, услубий тавсияси чоп этилган ва кўп йиллардан буён ўқув жараёнида қўлланилиб келишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан шу кунгача эришилган ютуқлар

проф. З.Т.Ражамуродов томонидан Одам ва ҳайвонлар физиологияси, фанлари бўйича электрон дарсликлар тайёрланиб, проф. З.Т.Ражамуродов, доц. А.И.Ражабов, доц. Б.М.Бозоров, асс. Д.Ғ.Ҳайитовлар томонидан «Ёш физиологияси ва гигенаси» фанидан дарсликлар таёрланди. Олимжонова Садоқат (Қ.З.Зокиров номидаги), Нурмуҳамедова Феруза (Ж.Саидов номидаги) стипендиянтлари  совриндорлари мавжуд.

Кафедранинг истиқболдаги режалари

Келажакда кафедрада бакалавриатура, магистратура ва катта илмий ходим изланувчилик йўналишларини давом эттириш, 3 нафар (ДSc) фан докторлари, 4 нафар фалсафа докторлари (PhD) тайёрлаш, шунингдек, Ҳалқаро ва республика илмий лойҳалари ҳамда инновасион лойиҳаларда иштирок этиш, хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш режалаштирилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари