1990-1991 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти тайёрлов бўлими тингловчиси;
1991-1995 йй .- Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрономия факультети талабаси;
1996-1999 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти аспиранти;
1996-1998 йй. - Самарқанд вилояти Катта турк ширкат хўжалиги участка агрономи;
1998-1999 йй. - Самарқанд вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси агросаноат комплекси бош мутахассиси;
1999-2001 йй. - Челак туман ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази бўлим мудири;
2001-2008 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўсимликшунослик кафедраси ассистенти;
2008-2010 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўсимликшунослик кафедраси доценти;
2010-2013 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўсимликшунослик кафедраси мудири;
2013-2018 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрономия факултети декани;
2018-2019 йй. - Самарқанд ветеринария медицинаси институти агрономия факултети декани;
2020 й. - ҳ.в. - Самарқанд давлат университети Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси мудири.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Самарқанд давлат университетида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети ташкил этилди. Факультети таркибида “Мева-узумчилик ва сабзавотчилик” кафедраси фаолият олиб бормоқда. Кафедрада 5411000–Мевачилик ва узумчилик, 5411600–Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, 5411700–Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш таълим йўналишилари ва магистратурада 5А411003 -Узумчилик ва узумни дастлабки қайта ишлаш, 5А411701– Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги мутахассисликлари мавжуд.
Ҳозирги кунда “Мева-узумчилик ва сабзавотчилик” кафедрасида 8 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шулардан 4 та фан доктори-профессор, 4 нафар фан номзодлари, доцентлардир.
Кафедра профессор-ўқитувчилари Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтиниг Самарқанд илмий тажриба стансияси ва Ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд филиаллари билан хамқорликда илмий –тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
“Мева-узумчилик ва сабзавотчилик” кафедрасида 2020-2021 ўқув йилида 3 та дарслик, 6 та ўқув қўлланмалар чоп этиш режалаштирилган.