КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Кафедра мудири

Эшназаров Журакул

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998937221829
  • Электрон почта: JEshnazarov@samdu.uz

1963-1964-йиллар Ургут туманидаги 45-мактаб ўқитувчиси
1994-1966-йиллар    Ҳарбий хизматда
1966-1966-йиллар    Ургут туманидаги Зарафшон жамоа хўжалиги ёшлар қўмитаси котиби
1968-1972-йиллар    Самарқанд давлат педагогика институти талабаси
1972-1973-йиллар    Самарқанд давлат педагогика институти жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси
1973-1976-йиллар    Тошкент давлат педагогика институти аспиранти
1976-1989-йиллар    Самарқанд давлат педагогика институти жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, кафедра мудири, жисмоний тарбия факультети декани, декан ўринбосари, педагогика факультети декани
1989-1991-йиллар    Самарқанд давлат педагогика институти партия қўмитаси котиби
1991-1992-йиллар    Самарқанд давлат педагогика институти сиртқи бўлим бўйича проректори
1993-1997-йиллар    Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия назарияси кафедраси мудири
1997-2012-йиллар    Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети декан вазифасини бажарувчиси
2012-2015-йиллар    Самарқанд давлат университети жисмоний маданият ва спорт ўқитиш методикаси кафедраси профессори
2015-2016-йиллар    Самарқанд давлат университети жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси профессори
2016-йилдан Самарқанд давлат университети жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси мудири

Кафедра 1968 йилида жисмоний тарбия факультети таркибида ташкил этилган бўлиб жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика номи билан юритилган. 1993 йилдан кафедранинг номи жисмоний маданият назариясининг асослари деб юритилган. 1998 йилдан кафедранинг номи жисмоний маданият назарияси ва енгил атлетикани ўқитиш методикаси деб юритилган.

Қатор йиллар давомида кафедрага Р.Абдумаликов, Ж.Эшназаров, Л.К.Маслакова, Х.Рафиев, Т.Қурбонов ва А.Мамадияровлар раҳбарлик қилиб келган. 2008 йилдан ҳозиргача кафедрада Ш.Аминжонов раҳбарлик қилмоқда. 2005 йили факультетлар ва кафедраларни қўшилиши муносабати билан жисмоний маданиятнинг тиббий-биологик асослари кафедраси жисмоний маданият назариясининг асослари кафедраси билан қўшилган.

Кафедра ташкил этилганда кафедранинг аъзолари 5 кишидан иборат бўлган.

Мустақиллик йилларида кафедрага бир қатор иқтидорли ёшлар ишга қабул қилинган ва ҳозирги вақтда унинг таркибида 10 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Кафедра ташкил этилганда унинг таркибида 1 та фан номзоди (Р.Абдумаликов, Ж.Эшназаров) бўлган бўлса, ҳозирга келиб 1 та фан доктори, профессор (Э.Н.Нуритдинов) ва 3 та фан номзоди, доцентлар (Ш.А.Аминжанов, Б.Т.Ҳайдаров ва Й.М.Машарипов) фаолият олиб боришмоқда.

Илмий-тадқиқот ишлари кафедранинг бош илмий мавзуси асосида ўтказилиб келинди ва унинг натижаларига кўра 2 та фан номзоди тайёрланди ва докторлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда (З.Болтаев, Т.Холдоров, Р.Абдумаликов, Ж.Эшназаров).  

Бундан ташқари 6 та монография ҳам ёзилиб чоп этилган. Ҳозирги вақтда 3 та номзодлик диссертацияси тайёрланган ва муҳокамага тавсия этилган. Кафедранинг барча ёш иқтидорли ўқитувчилари илмий-изланувчанлик билан шуғулланиб ўз диссертациялари устида иш олиб боришмоқда. Истиқлол йиллари давомида кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан ёзилган илмий мақолалар «Фан спортга», «Педагогик таълим», «Ўзбекистон биология журнали» ва «СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси» каби нуфузли илмий журналларга чоп этилган.

Бундан ташқари республика ва халқаро миқёсида ўтказилиб келинаётган илмий анжуманларга ҳам кафедра профессор-ўқитувчиларини илмий мақолалари чоп этилиб келинган. Илмий-тадқиқотлар ўтказиш ва малакали илмий кадрлар тайёрлаш учун кафедра Санкт-Петербург шаҳридаги Россия фанлар академияси тасарруфидаги И.М.Сеченов номидаги эволюцион физиология ва биокимё илмий тадқиқот институти билан илмий шартнома тузган.

2003 йилда кафедра қошида магистратура ташкил этилган ва ҳозирги вақтгача 50 дан зиёд юқори малакали магистрлар битириб олий ва ўрта махсус касб таълими тизимида ҳамда спорт ташкилотларида фаолият кўрсатиб келинмоқда.

Мустақиллик йилларида кафедрада таълим олган Р.Носиров, Е.Пискунова, И.Пак, А.Котлярова, Р.Тошматов, Т.Яворскийлар енгил атлетика спорт турлари бўйича республика, Осиё ва халқаро мусобақаларга фаол қатнашиб Осиё ва Жаҳон чемпионлари бўлишган.

Бугунги кунда кафедрада 1та фан доктори, профессор; 1та фан кандидати, профессор; 2 фан кандидати, доцент ва 13та ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакаловр

Магистратура