Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири

Арабов Нурали Уралович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +99893 991-34-58
  • Электрон почта: a-nurali@samdu.uz

1993-1998 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факултети талабаси;

1998-2002 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ўқитувчиси;

2002-2005 йиллар - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти;

2005-2009 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ассистенти;

2009-2010 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтиcодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси катта ўқитувчиси;

2010-2015 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтиcодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси мудири, доцент;

2015-2016 йиллар - Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани вазифасини бажарувчи;

2016-2018 йиллар - Самарқанд давлат университети иқтиcодиёт кафедраси доценти;

2018-2019 йиллар -  Самарқанд давлат университети иқтиcодиёт ва тадбиркорлик кафедраси профессори;

2019 йилдан - Самарқанд давлат университети иқтиcодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири.

 

Хозирги пайтдаги СамДУ таркибида “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” кафедраси 2018 йилгача “Иқтисодиёт”, “Иқтисодиёт ва меҳнат социологияси” кафедраси “Умумиқтисодиёт фанлари” кафедрасидан 1997 йилда мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқиб, ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра фаолиятига профессор Н.Б.Бозоров, доцентлар Б.М.Бобоқулов, Б.У.Бозоров, Д.Х.Асланова, Ҳ.Қ.Қосимов, Н.У.Арабовлар раҳбарлик қилган. Бугунги кунда эса кафедрага иқтисодиёт фанлар доктори Р.А.Сейтмуратов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари 5230100 – Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар), 5231700 – Кадрлар менежменти, 5111000 – Касб таълими (5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаларга ҳамда 5А230110 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти мутахассислиги бўйича магистрларга таълим бериб келмоқдалар.

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб, кафедра ўз анъаналарини давом эттириб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада 10 нафар профессор-ўқитувчилар: жумладан, и.ф.д., профессорлар Р.А.Сейтмуратов, Н.У.Арабов, доцентлар: Б.У.Бозоров, Б.Раҳматов, З.Раҳимов, ассистентлар Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалиловлар фаолият юритишмоқда. Шунингдек, кафедрада С.Б.Бобоқулов катта илмий ходим изланувчи ва Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалиловлар мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда. Ассистент Б.С.Болтаев Туркиядаги Мугла университетида Ph.D. даражасини олиш учун докторантурада тайёргарлик кўрмоқда.

    Кейинги 5 йил мобайнида кафедрада 1 та фан доктори диссертацияни мувоффақиятли ҳимоя қилиб, илмий даражага эга бўлди. Кафедра фаолиятида дастлаб “Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти” ва кейинчалик “Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича 120дан ортиқ магистрлар таҳсил олиб, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитучилари томонидан 5 та дарслик (Инсон тараққиёти, Ижтимоий соҳа иқтисодиёти, Меҳнат биржалари ва бандлик), 7 та ўқув қўлланма (Социал иқтисодиёт, Хорижда иш ҳақини ташкил этиш, Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий ҳимоя, Аҳоли турмуш тарзи ва даромадлари), Персонал мотивацияси) ва 10 дан ортиқ услубий қўлланмалар чоп эттирилган.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, кафедрада “Устоз-шогирд” тизими яхши йўлга қўйилган. Бундан ташқари “Ёш тадбиркор” илмий тўгараги фаолият юритиб, тўгаракнинг илғор талабалари фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари