КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири

Арабов Нурали Уралович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99893 991-34-58
  • Электрон почта: a-nurali@samdu.uz

1993-1998 йй. – Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультети талабаси
1998-2002 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ўқитувчиси
2002-2005 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти
2005-2009 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ассистенти
2009-2010 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси катта ўқитувчиси
2010-2015 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси мудири, доцент
2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани вазифасини бажарувчи
2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факултети доценти

Ҳозирги пайтдаги СамДУ таркибида “Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси 2020-йилгача “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” кафедраси, “Иқтисодиёт”, “Иқтисодиёт ва меҳнат социологияси” кафедраси “Умумиқтисодиёт фанлари” кафедрасидан 1997-йилда мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқиб, ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра фаолиятига профессор Н.Б.Бозоров, доцентлар Б.М.Бобоқулов, Б.У.Бозоров, Д.Х.Асланова, Ҳ.Қ.Қосимов, Н.У.Арабовлар раҳбарлик қилган. Бугунги кунда эса кафедрага иқтисодиёт фанлар доктори, профессор Н.У.Арабов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари 5230100 – Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар), 5231700 – Кадрлар менежменти, 5231600 – Инсон ресурсларини бошқариш бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаларга ҳамда 5А230110 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти ва 5А231701 Кадрлар менежменти бўйича магистратура ҳамда 08.00.10 - Демография.Меҳнат иқтисодиёти ихтисослиги бўйича доктрантларга таълим бериб келмоқдалар.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб, кафедра ўз анъаналарини давом эттириб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада 14 нафар профессор-ўқитувчилар: жумладан, и.ф.д., профессор Н.У.Арабов, доцентлар: Б.У.Бозоров, Б.Раҳматов, Т.Бакаэв, PhD С.Б.Абдужабборов ассистентлар Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалилов, Б.С.Болтаев, А.А.Ҳамидова, С.Қ.Қурбонов, Н.А, Ибрагимова, Т. Лукиэвлар фаолият юритишмоқда. Шунингдек, кафедрада С.Б.Шарипов катта илмий ходим изланувчи ва Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалилов, Б.С.Болтаев, А.А.Ҳамидова, С.Қ.Қурбонов, Н.А, Ибрагимова, Т. Лукиевлар мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда. 
Кейинги 5 йил мобайнида кафедрада 1 та фан доктори 2 та иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертасияни мувоффақиятли ҳимоя қилиб, илмий даражага эга бўлди. Кафедра фаолиятида дастлаб “Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти” ва кейинчалик “Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича 130 дан ортиқ магистрлар таҳсил олиб, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.
Кафедра профессор-ўқитучилари томонидан 2 та дарслик (Инсон тараққиёти, Ижтимоий соҳа иқтисодиёти), 8 та ўқув қўлланма (Социал иқтисодиёт, Хорижда иш ҳақини ташкил этиш, Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий ҳимоя, Аҳоли турмуш тарзи ва даромадлари, Персонал мотивасияси, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари I-нашр, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари II-нашр, Меҳнат бозори инфратузилмаси), 10 та монография ва 10 дан ортиқ услубий қўлланма ва кўрсатмалар чоп эттирилган.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, кафедрада “Устоз-шогирд” тизими яхши йўлга қўйилган. Кафедра профессори Н.У.Арабов раҳбарлигида 6 та иқтидорли талаба Алишер Навоий номидаги давлат степиндия соҳиби бўлди. Бундан ташқари “Ёш тадбиркор” илмий тўгараги фаолият юритиб, тўгаракнинг илгъор талабалари фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.