Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Ижтимоий фанлар кафедраси мудири

Неъматов Исок-жон

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99894-535 34 06
  • Электрон почта: n-isoq@samdu.uz

Ижтимоий фанлар кафедраси тарихи

Самарканд давлат университетида Ижтимоий иш мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш хамда Ижтимоий соҳани ривожлантиришга янада катта эътибор қаратилганлиги боис 2005 йилда Самарканд давлат Университети тарих факультети қошида Ижтимоий иш мутахассислиги бўйича талабалар қабул килинди. 2009 йилда университетда ижтимоий иш бўйича биринчи калдирғочлар чиқди.

1996-2008 йил июн ойигача кафедранинг социология фанлари доктори проф.Б.Н.Нормуродов бошқарди. У кишининг раҳбарлигида 2-ўқув қўлланма, рисола, монаграфия ва 20 дан ортиқ республика илмий амалий конференциялар ташкил этилди. Проф.Б.Н.Нормуродов раҳбарлигида куйидаги ёш тадқиқотчиларнинг номзодлик диссертацияси ҳимояга тайёрланди. Доц.Н.Бўриев, доц.Ю.Салимов, доц.Х.Хусанова номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, бугунги кунда доцентлик лавозимида фаолият олиб бормоқдалар.

2009 йил март ойида доц.Л.Н.Жўраев кафедра мудири этиб тайинланди.

Маълумки мамлакатимиз фани тизимида ижтимоий иш фанларга нисбатан ёш фан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу фанни ўқитишда муайян қийиичиликлар мавжуд. Энг аввало ижтимоий иш бўйича дарсликлар ўқув қўлланмаси яратиш, ишчи дастурлари тузиш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид мақолалар чоп этиш ва улардан ижтимоий иш йўналиши талабаларни хабардор қилиш каби муаммолар актив илмий тадкиқот ишларини олиб боришни тақозо этади.

Шунинг учун Ўзбекистон Миллий университети профессори М.Ганиева, доц.Н.Латипова, кафедра мудири, доцент И.Негматов, доцент М.Б.Шеровлар ҳаммуаллифликда 2015 йил “Ижтимоий иш этикаси” дарслигини яратдилар ва бу дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг “Йилнинг энг яхши дарслиги” номинациясида фахрли 2-ўринни эгаллади. Бундан ташқари доц.М.Б.Шеровнинг “Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий асослари”, “Ижтимоий ишда хориж мамлакатлар тажрибаси” номли ўқув-услубий қўлланмалари нашр эттирилди.

2015  - октябрдан 2018 14- январгача кафедрани проф.Ф.Х.Набиев бошқарди. У кишининг раҳбарлигида 2-та ўқув қўлланма, 2-та монография ва 100 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этилди. Жумладан, 2011 йилда “Ижтимоий сиёсат: тарихий таҳлил”, ўқув қўлланма, “Ижтимоий сиёсат” 2014 йил, ўқув қўлланма, “Ижтимоий назорат”, “Бахтли ҳаёт шароитлари” монографиялари чоп этилди.

Кафедра ассистенти М. Нормаматова ЎзРес ОАКга ҳузуридаги Илмий Кенгашга доктор (PhD)лик илмий шини муваффақиятли ҳимоя қилди. Катта ўқитувчи М.Б.Шеровга Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси томонидан доцентлик унвони берилди.

Иқтидорли талабалар билаш ишлаш борасида қилинган ишлар.

24-25 май кунлари ФарДУ, Мирзо Улуғбек номидаги УзМУ, Ижтимоий иш кафедраси билан ҳамкорликда “Дунёни меҳр устига қурайлик” мавзусида Республика Ёшлар Форуми бўлди. Унда Ижтимоий иш йўналишидан 10-талабанинг лойиҳаси ҳамда мақоласи киритилди. Унда 2-курс талабаси Турсунбоев Жаҳонгир иштирок этиб “Ногиронлиги бор болаларни интеграциялашувида ички туризмнинг ўрни” мавзусидаги лойиҳаси учун фахрли 2-ўринни олди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

2018 йил 30 майда РБИММ Самарқанд минтақавий филиали билан биргаликда “Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг бугунги ҳолати ва такомиллаштириш масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ижтимоий иш йўналиши талабалари фаол иштирок этди ва мақолалар чоп эттирди.

304 – гуруҳ талабаси Исахонов Жаъфархон кафедра мудири проф.Ф.Х.Набиев илмий раҳбарлигида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси эълон қилган эълон қилган илмий тадқиқотлар учун грант ва стипендия танловининг илмий стипендия совриндори бўлди. Лойиха номи: “Талабалар ўртасида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида касаба уюшмасига ёрдам кўрсатиш” деб аталади.

Бугунги кунда кафедрада 8 та асосий штатда, 5 –та ўриндошлик асосида проф-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Ўқитувчи Д.Бахриева 2018 йилда “Суфизм в духовной жизни Мавераннахра” Монография. 2018 й. 8.б.т. нашр эттирди. Бундан ташқари Formation and development of Abdurahman Jamiy’s sufi views. Журнал “Theoretical f Applied Science” АҚШ.Филадельфия. чоп эттирди.

Кафедра докторанти Г.Тагиева 1-босқични муваффиқиятли тамомлаб, докторлик ишини Илмий Кенгашга семинарга топширди. Илмий иш юзасидан “Халқ билан мулоқот қилишда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини такомиллаштириш” мавзусидаги монография университет Илмий Кенгашига топширилди.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Ижтимоийишга кириш
  • Ижтимоий иш тарихи ва назарияси
  • Социология
  • Ижтимоий ишда гендер муаммолари
  • Ижтимоий иш назарияси
  • Ижтимоий сиёсат
  • Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий асослари
  • Оилалар, болалар ва ёшлар билан ижтимоий иш  практикуми
  • Ногиронлиги бор шахислар билан ишлашда ижтимоий иш амалиёти
  • Ёшлар ва болаларни ижтимоий таъминоти ва ҳимояси
  • Ижтимоий хизмат
  • Ёшлар   социологияси Ижтимоий статистика
  • Ахолининг турли гурухлари билан ижтимоий иш амалиёти
  • Ижтимоий ишда тадқиқот методикаси ва статистик тахлил
  • Давлат пенсия таъминоти
  • Саломатлик касалликлар ва ижтимоий иш
  • Ижтимоий ишда практикум
  • Болалар ва ёшларни ижтимоий химояси ва таъминоти
  • Ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларда ижтимоий иш менежменти
  • Ногиронлар билан ижтимоийиш олиб бориш технологиялари
  • Ижтимоий статистика
  • Акмеология
  • Касб таълимда ўқитиш методикаси
  • Оилада ижтимоий иш олиб боориш Ижтимоий хаётда вертуалистика
  • Ижтимоий ишнинг иқтисодий ҳуқуқий асослари
  • Инклюзив таълим
  • Ижтимоий ишда практикум
  • Ижтимоий геронтология
  • Оила ва гендер социологияси