1986-1991 йиллар Самарқанд Давлар Университети талабаси;
1991-1993 Самарқанд Қишлоқ Хўжалик Институти агрокимё лабораторияси катта лаборанти
1995-1997 йиллар СамДу қошидаги гимназия ўқитувчиси
1997-1999 йиллар СамДУ экология факултети ассистенти
2000-2003 йиллар СамДУ аспиранти
2004-2017 йиллар СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси, биокимёси ва генетикаси кафедраси ассистенти
2017-2020 йиллар СамДУ генетика ва биотехнология кафедраси доценти, кафедра мудири
Генетика ва биотехнология кафедрасининг мудири б.ф.н., доцент Душанова Гавҳар Абдукаримовнанинг илмий ишлари Самарқанд вилояти аҳолисида ҲЛА- генлари ва антигенларининг полиморфизми ва иммун тизим I ва II даражали кўрсаткичларини бошқаришдаги ролини аниқлашга бағишланган. Шу жумладан инсонларда иммун тизим кўрсаткичларининг ва ҲЛА-генларининг антиоксидант тизим кўрсаткичларини бошқаришдаги роли ўрганилган.
Душанова Гавҳар Абдукаримовна томонидан 45 та мақола ва тезислар, Республика, Халқаро ва СНГ давлатлари журнал ва тўпламларида чоп этилиб, иммуне тизим кўрсаткичлари, уларни ташхис қилиш, табиий иммунитет ва фагоситоз муаммоларига бағишланган. Унинг раҳбарлигида 10 дан зийод магистрлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Генетика ва биотехнология кафедрасида 12 нафар профессор – ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда, улардан:
Фан доктори, профессорлар – 2 та;
Фан номзоди, доцентлар – 5 та ;
Унвонсиз ассистентлар – 5 та.
Кафедранинг илмий салоҳияти 58,8% ташкил этади.
Кафедра томонидан 2016-2021 йилларга мўлжалланган «Зарафшон воҳаси биоресурслари потенциалини инноватсион тадқиқ қилиш» мавзуси белгилаб берилган. Ушбу мавзу бўйича 2 та йўналиш: Генетика ва биотехнология илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бунда кафедранинг ҳар бир профессор – ўқитувчиси умумий мавзусини бажарилиши бўйича ўзига тегишли бўлимга оид илмий адабиётлар таҳлили асосида маълумотларни тўплаш, улардан илмий мақолалар ёзишда фойдаланиш ҳамда янги педагогик технологик ва инноватсия асосида ўқитишнинг назарий ва амалий асослари билан машғул бўлдилар. Давлат илмий техника дастури асосида 2017-йилда проф. Исмаилов З.Ф. ва асс.Алиқулов Б.С. томонидан I-ОТ-2017-3-4 рақами асосида «Галофит ўсимликлар биомассаси ва чорвалик органик чиқиндиларидан биоёқилғилар олишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда «Внедрение в производство интенсивной линии пшенитси и разработка технологии ее вирашивания» мавзусида дотц. Джаббаров И.Ш. томонидан Самарқанд вилояти Жомбой туманига қарашли «ОЗОДНУРМEВАҲОСИЛ» фермер хўжалиги билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Генетика ва биотехнология кафедрасида ҳалқаро хамкорлик кенг даражада ривожланиб бормоқда. Кафедра ходимлари проф.Исмаилов З.Ф. томонларидан АҚШ, Европа давлатлари ва Тинч океани регионидаги давлатлари билан генетика, молекуляр биотехнология жамиятлари билан алоқа ўрнатган. Охирги йилларда БИТ – умумжаҳон биотехнологлар жамияти билан алоқа ўрнатмоқда. Бундан ташқари кафедрамиз томонидан дунёнинг етук университетлари билан биотехнология ва молекуляр генетика ва бошқа фанларни ўқитиш услублари ва пед технологияларини қўлланилиш бўйича услубий кўрсатмаларни СНГ давлатлари ичида РФ билан илмий – тадқиқот марказлари ва илмий тадқиқот институтлари билан ҳалқаро хамкорлик амалга оширилмоқда. Шу жумладан, доцент Джабборов И.Ш. раҳбарлигида Россия ФА Сибир бўлимининг цитология ва генетика илмий тадқиқот институти, Украина республикасининг селекция ва генетика институти, Россия қишлоқ хўжалик академиясининг Сибир бўлими Олтой қишлоқ хўжалик илмий текшириш институти, Қозоғистон Республикасининг миллий ўсимликлар биотехнологияси маркази ва генетикаси илмий тадқиқот маркази ҳамда Тожикистон ФАнинг ўсимликлар физиологияси ва генетикаси институтлари билан илмий алоқалар мавжуд. Генетика ва биотехнолигия кафедраси ишлаб чиқариш корхоналари ва ЎзФА Микробиология ИТИ билан илмий тадқиқот ишлари бўйича илмий алоқалар ўрнатган ва ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Кафедранинг ёш тадқиқотчилари ИТИ марказида ва Бутун Россия ФА қошидаги паррандачилик технологиялари ИТ марказида жумладан асс. Тиллаева З.Ф. Члорелла вулгарис микросувўтларини озуқа расионига таъсири юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Кафедра ассистенти Ваҳабова Н.А. доривор ўсимликларнинг биофаол моддаларини ажратиб олиш ва биотехнологияси ҳусусан микроклонлаш, каллус тўқималар ўстириш бўйича илмий тадқиқот ишларини Ҳиндистон Деҳли университети ботаника факультети биотехнология лабораториясида олиб борди, шунингдек таълим тизимини ривожлантириш масалаларига доир 2019 йилда Япония, германияда хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрни бўйича ташкил қилинган илмий семинарларда ва 2020 йил январ ойидан май ойига қадар АҚШ лари Огаё Университетида малака оширди. Асс. Рузиев томонидан юмшоқ бугъдой генетикаси бўйича илмий-тадқиқот ишлари ЎзФА Генетика ва экспериментал биология ИТИ марказида ва Геномика ва биоинформатика маркази ходимлари билан биргаликда олиб бормоқда.
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари