Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси мудири

Айматов Аминжон Кудратович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998982739448
  • Электрон почта: a-aminjon@samdu.uz

2001-2005 йиллар Самарқанд давлат университети талаба;
2005-2007 йиллар Самарқанд давлат университети магистр;
2007-2011 йиллар Самарқанд давлат университети миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси» кафедраси ассистенти;
2011-2012 йиллар Самарқанд давлат университети миллий ғоя ва фалсафа кафедраси ассистенти;
2012-2013 йиллар Самарқанд давлат университети миллий ғоя ва фалсафа кафедраси доценти вазифасини бажарувчи;
2013-2015 йиллар Самарқанд давлат университети сиёсатшунослик ва демократик жамият қуриш назарияси ҳамда амалиёти кафедраси доценти вазифасини бажарувчи;
2015-2016 йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти вазифасини бажарувчи;
2016-йилдан Самарқанд давлат университети Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси мудири.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг қарорига асосан 1996 йил февраль ойида «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» кафедраси ташкил этилган. 1996-2016 йиллар мобайнида кафедранинг  номи ва таркиби қуйидагича ўзгариб келган.

1996-1998 йиллар Ўзбекистонда демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти.

1998-2014 йиллар Сиёсатшунослик. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти.

2011-2012 йиллар Шарқ фалсафаси ва маънавияти кафедрасининг тугатилиши ва кафедра билан бирлашиши. 

2013 йилда Миллий ғоя ва фалсафа кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳисобидан кенгайтирилди.

Ушбу кафедра ташкил топганда проф.О.Бозоров кафедра мудири бўлиб, кафедра таркибини ташкил қилган. Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамият ва унинг миллий, умуминсоний қадриятлар билан уйғунлиги масаласида СамДУ талабаларига билим бериб келган.

Кафедра ташкил этилган вақтда кафедрада 1 фан доктори, профессор, кафедра мудири Облоқул Бозоров, доцентлар Р.Ахмеджанов, А.Йўлдошев, М.Мухторов, Л.Рахмонова, М.Қудратова, Б.Хуррамова, С.Долиев, А.Абдураззоқов, Ж.Негматова ва катта ўқитувчи Н.Раббимова кабинет мудири Ш.Турсунқулова талабаларнинг сиёсий онги ва маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш учун самарали меҳнат қилганлар.

2005 йил май ойида сиёсий фанлар доктори, профессор Жўрақул Бахронов кафедра мудири этиб сайланди. Ж.Бахронов 2008 йил июнь ойига келиб саломатлиги сабабли ариза берди. 2008 йил июль ойидан 2015 йил сентябргача доцент М.Мухторов кафедра мудири лавозимида ишлаб келди.

2015 йил сентябрдан 2016 йил феврал ойигача кафедра доценти А.Р.Самадов кафедра мудирлигининг вақтинча бошқарувчилик лавозимида ишлаб келди. 2016 йил февралдан бошлаб кафедра доценти А.Қ.Айматов кафедра мудирлиги лавозимида ишлаб келмоқда.

Кафедрада ҳозирги кунда университетнинг барча 2-4 курс талабаларига “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти”, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанларидан талабаларга сабоқ бериб келганмоқда.

2018 йил октябрь ойида “Ҳуқуқий таълим” кафедраси тугатилиши ва кафедра билан бирлашди ва “Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя” кафедраси деб номланди. 

Ҳозирги кунда кафедрани таркиби 3 та фан доктори профессор (ўртача ёши-73), 14 та фан номзоди, доцент (ўртача ёши-48) ва катта ўқитувчи сони - 1 та (ўртача ёши – 53) 9 та ассистент (ўртача ёши - 31) фалсафа доктори (PhD) 4 та (ўртача ёши – 35) билан шакллантирилган.

Ҳозирги кунда кафедра профессор-ўқитувчиларининг 2 нафар аъзоси доц.А.Айматов, доц.А.Самадовлар янги талаб бўйича докторлик диссертацияси устида ишламоқдалар.

“Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя” кафедрасининг профессор – ўқитувчилари ўзларининг олиб бораётган илмий – тадқиқот ишларида кафедранинг бош илмий мавзуси “Фуқаролик жамияти ривожланишининг ижтимоий, маънавий асослари” бўйича илмий изланиш олиб бормоқдалар.

 “Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан маънавий-маърифий ишлар қуйидаги тизим асосида олиб борилмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиеёв асарларидаги ғоявий-мафкуравий ва маънавий-маърифий, стратегик масалаларни доимий равишда талабалар онгига сингдириб бориш билан уларнинг сиёсий онг ва маданиятини ривожлантириш;

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг Самарқанд вилояти ва шаҳри миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки (маърузалар, давра сухбатлари);

Кафедра профессор-ўқитувчилари «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» талабаларини Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш ва таништириб бориш билан, ватанпарварлик рухида тарбиялаш, буш вақтини мазмунли ташкил этиш;

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг Самарқанд давлат университети “Талабалар турар жойи”да режа асосида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб боришмоқда.

Кейинги уч йил ичида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5 та монография, 1 та ўқув қўлланма ва 2 та ўқув-услубий қўлланма, ОАК рўйхатига киритилган журналларда 60 дан ортиқ, хорижий журналларда 30 дан ортиқ мақолалар тайёрланди ва нашр этилди.

Кафедранинг фаолияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг назарий ва амалий масалаларини, миллий, тарихий, умуминсоний қадриятларини фуқаролик жамият қуриш муаммоларини ўрганишга қаратилган. Кафедра ўқитувчилари томонидан маънавий-маърифий тарбиявий ишларга катта эътибор берилмоқда

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти
  • Давлат ва ҳуқуқ назарияси
  • Миллий ғоя ва мафкура
  • Инсон ҳуқуқлари
  • Милий ғоя тарихи ва назарияси
  • Мехнат хуқуқи
  • Маъмурий хуқуқ
  • Фуқоролик хуқуқи
  • Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар
  • Геосиёсат асослари
  • Милий ғоя тарғиботи техналогиялари
  • Жиноят хуқуқи
  • М.Ғ маън асос фанларини ўқитиш методикаси
  • Хуқуқий маъданият ва хуқуқий тарбия асослари
  • Таълим хуқуқи
  • Хуқуқ фанларини ўқитиш методикаси
  • Фуқаролик жамияти
  • Жахон сиёсий-мафкуравий таълимотлар тарихи
  • Хуқуқ фанларини ўқитиш технологиялари ва лойихалаш
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти
  • Инсон хуқуқлари
  • Сиёсий маъданият назарияси
  • Маън-маъриф ишларни ташкил етиш методикаси
  • Мафкуравий жараёнларнинг тизимли тахлили
  • Экология ҳуқуқи
  • Халқаро хуқуқ
  • Тадбиркорлик ҳуқуқи
  • Суд ва хуқуқни мухофаза қилувчи органлар
  • Фуқаролик жамияти асослари