КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Кафедра мудири

Раупов Ориф

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: + 99893 729 23 23
  • Электрон почта: orifjon.raipov@mail.ru

973-1974 йй. - Самарқанд шаҳар 16-автобаза юк ташувчиси
1974-1978 йй. - Тожикистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси
1978-1979 йй. - Тожикистон давлат университети жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси
1979-1987 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси
1987-1992 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
1992-2012 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти
2012-2013 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
2013-2015 йй. – Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доцент вазифа бажарувчиси
2015-2017 йй.- Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доцент вазифа бажарувчиси
2017-2018 йй.- Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
2018-2019 йй. - Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси кафедра мудири в.б., доцент. 
2019 йил ҳ.в. –  Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси 

Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия  ва спорт кафедраси  1927 йилда ташкил топган.
2015 йилдан бошлаб кафедра Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт деб қайта номланди.
Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедрасида 9 штат бирлиги мавжуд: 2 та доцент Р.А.Қосимова,  ҳалқаро тоифадаги ҳакам, киличбозлик бўйича спорт устаси доц. О.К.Раупов, катта ўқитувчилар: спорт усталигига номзод А.А.Курбанов, Н.И.Исоев, Н.Ш.Хаитов, 4 та ўқитувчи-ассистент: спорт усталигига номзод А.Д.Ашуров, спорт клуби раиси ўринбосари Ф.Обланазаров,  Х.Р.Содиков, Л.Т.Мирзаевлар фаолият курсатмоқдалар.  Кафедранинг илмий салоҳияти 22.2 %ни ташкил қилади.
«Жисмоний маданият ва спортни таълим йўналлишларига асосан дарс жараёнида ташкил этиш» бош мавзуга мос ҳолда кафедрада бир қанча илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди. Бу ишлари бугунги кунда жисмоний маданият ва спорт соҳасида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммоларни ўрганиш жисмоний маданият ва спорт соҳасини ҳар томонлама такомиллаштиришда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Шуни назарда тутган ҳолда кафедранинг бир катор профессор-ўқитувчилари бош илмий мавзу бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб уни натижаларга кўра илмий мақолалар, услубий қўлланмалар чоп этишмоқда. Жисмоний маданият ва спорт соҳасида устивор йўналишлардан бири ҳисобланиб талабаларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга ва спорт натижаларини яхшилашга катта ёрдам беради. 
Кафедрада илмий техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари ўқув жараёнига жорий этиб келинмоқда. 
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари бош мавзудан келиб чиққан ҳолда бир қанча илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, жисмоний маданият бакалавриат йўналиши бўйича  мутахассислар тайёрлаш тизимига илмий тадқиқот натижаларини тадбиқ этмоқда.
Жумладан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан дарсларда фойдаланиш учун қўйидаги адабиётлар яратилди:
доц. О.К.Рауповнинг “Методы обучения по избранным видам спорта”. Учебное пособие.;
доц. Б.Б.Кипчоков томонидан «500 харакатли ўйинлар», «Қўйи синф ўқувчилари жисмоний тарбиясида якка кураш элементлари бўлган  ҳаракатли ўйинларни ўтқазиш услубияти» услубий қўлланма;
доц. Р.А.Қосимованинг “Баркамол авлод тарбиясида халк миллий уйинларидан фойдаланишнинг педагогик асослари”.  Монография.; «Сузиш ва уни ўқитиш методикаси» ўқув қўлланма, шу фан бўйича «Дастур», «Кул тупи(гандбол) ва уни ўқитиш услубияти» услубий қўлланма, «Жисмоний тарбия ассослари ва методикаси” ўқув кулланма, «Туризм» дарслик;
доц. О.К.Раупов, катта ўқитувчи А.А.Қурбоновларнинг “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар”. Ўқув-услубий қўлланма.;
доц. О.К.Раупов, А.А.Қурбонов, С.Нарзикулов “Возникновение и генеология Вин Чун” тавсиянома;
катта ўқитувчи Н.И.Исаев «Жисмоний тарбиядан спортга» услубий қўлланма;
доц. О.К.Раупов, катта ўқитувчи А.А.Қурбоновларнинг “Динамика формирования двигательных навыков у спортсменов”. ВАК тасаффуридаги «Ахборотнома» илмий ахборотнома журналида;
доц. О.К.Раупов А.А.Қурбонов билан хаммуалифликда “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар» услубий қўлланма;
ўқитувчи Ф.Обланазаров томонидан “Ҳалқаро Олимпия ҳаракати” услубий қўлланмаси хам нашр этилган. 
доц. О.К.Рауповнинг “Dynamics of general and special physical тraining of experienced female boxers”. European Sciences review. Scientific journal. (Vienna. Avstriya). Хорижий илмий журналида маколалар чоп этирилди.
Кафедранинг илмий тадқиқот йўналишларига мос келадиган илмий муассасалар билан (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети, Термиз давлат университети) хамкорликда ишлар олиб борилди. 
Кафедра қошида «Жисмоний маданият ва спортнинг оммовийлигини ошириш» талабалар илмий тугарги фаолият кўрсатиб келмокда. 
Илмий рахбар катта ўқитувчи Н.И.Исаев.