КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Кафедра мудири

Хайдаров Хислат Кудратович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998946896438
  • Электрон почта: haydarov@rambler.ru

1988-1996 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси лаборанти;
1996-1998 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети ассистенти;
1998-1999 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факултети декан муовини лавозими;
1999-2002 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология Факултети ассистенти;
2001-2004 йиллар ЎзР ФА Ботаника Илмий Ишлаб Чиқариш Маркази докторанти;
2005-2006- йиллар ЎзР ФА Ботаника ИИЧМ катта илмий ходими;
2006-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2011-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири вазифа бажарувчи;
2011-2013 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва усимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2013-йилдан Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири.

Ботаника кафедраси тарихий классик кафедралардан бўлиб, 1927 йилда Ўзбекистон давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) ташкил этилган пайтдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган. Ботаника кафедрасида: Флористика, Хомашёшунослик, Доривор ўсимликларнинг ўстириш технологияси ва интродуксияси йўналишларида фаолият олиб борилмоқда. Кафедрада малакали кадрлар, йирик олимларнинг етишиб чиқишида ва кафедранинг илмий стратегиясининг яратилиш заминида акад. Қ.З. Зокиров, акад. Ж.К. Саидов, проф. Н.А. Меркулович, проф. М.Г. Попов, проф. Е.Г. Проскоряков, проф. Ж.Т.Қобулов, проф. М.И. Икромов ва Н.А. Амирханов олимларнинг ҳиссаси бениҳоят катта.
Ҳозирги кунда ботаника кафедрасида 11 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шулардан 1 та фан доктори-профессор, 9 нафар фан номзодлари, доцентлар ва катта ўқитувчилардир.
Кафедра қошида оранжерея мавжуд бўлиб, 1970–1971 йилларда қурилган. Унда 250 турдаги хилма-хил тропик ва субтропик манзарали ўсимликлар навларининг коллекцияси тўпланган. Шунингдек, оранжерияда “Гулчилик” тўгараги мавжуд бўлиб, унда талабалар илмий –тадқиқот ишларини олиб боришади.
Кафедра қошида олтин фонд Гербарий коллекцияси ҳам мавжуд, ушбу гербарийлар тўплами миқдори ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда ЎзР ФА қошидаги Ботаника институтининг гербарий фондидан кейин Республикамизда иккинчи ўринда туради. Гербарийлар кафедра тарихи билан боғлиқ бўлиб, 1900 йиллардан асосан Зарафшон водийси ва Ўрта Осиё ҳудудидан кафедра олимлари - устозлари томонидан йиғилган. Ҳозирда, гербарий маълумотларининг информацион компютер базасида рақамли электрон каталогини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
1927-2020 йиллар давомида Ботаника кафедрасида 2 та академик, 16 та фан докторлари, 42 та фан номзодлари етишиб чиққан. Кафедра олимлари томонидан 8 та дарслик, 42 та монография 100 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмаларяратилган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари