Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Иқтисодиёт ва бизнес факультети декани

Сафаров Баҳодирхон Шаҳриёрович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99893 727-22-22
  • Электрон почта: s-bahodirhon@samdu.uz

1994-1999 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1999-2001 йиллар Самарқанд давлат университети магистранти;
2001-2004 йиллар Ўзбекистон фанлар академияси аспиранти;
2005-2012 йиллар Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт, менежмент ва молия кафедраси ассистенти;
2012-2014 йиллар Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт, менежмент ва молия кафедраси доцент вазифасини бажарувчи;
2014-2017 йиллар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти катта-илмий ходим, изланувчи;
2017-2018 йиллар Самарқанд давлат университети кадрлар менежменти кафедраси мудири.

2018-йилдан Самарқанд давлат университети,иқтисодиёт ва бизнес факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Иқтисодиёт ва бизнес факулътети ўз фаолиятини 1992  йил СамДУ амалий математика факулътети таркибида 33 та талаба қабул қилишдан бошлаган. 1997 йилда алоҳида “Иқтисодиёт” факулътети бўлиб ажралиб чиққан. Дастлаб факулътет “Иқтисодиёт” деб номланиб, факулътетининг асосчиси ва биринчи декани проф. К.Саидов (1997-1999 йиллар) бўлган.  
1997йил 15 августда унверситет таркибида мустақил "Иқтисодиёт" факулътети  ташкил этилганлиги ҳақида ректор буйруғи э’лон қилинди. Шу йили илк бор Иқтисодиёт факулътетини 30 нафар ёш мутахассислар битириб чиқди, улар Республикамизнинг турли нуфузли бошқарув ташкилотларига, молия, банк, божхона ва солиқ тизимига юборилди. 
2011 йилдан факулътетининг номланиши “Ижтимоий-иқтисодиёт” деб ўзгартирилди. Ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2018-йил 24-июлдаги 571-сонли қарорида кўрсатилган университет тузилмасини оптималлаштириш ҳамда Самарқанд Давлат университети Илмий Кенгашининг 2018-йил 6-июлдаги 13-сонли қарори ижросини та’минлаш мақсадида университет ректорининг 584-иж сонли буйруғига асосан факулътети “Иқтисодиёт ва бизнес” деб номланди. 
Хозирги вақтда Иқтисодиёт ва бизнес факулътетида учта кафедра мавжуд бўлиб, улар “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик”, “Кадрлар менежменти ва бизнес” ва “Иқтисодий назария” кафедраларидир. 
Факулътетида профессор-ўқитувчилар сони 38 кишини ташкил этади. Шулардан профессорлар - 4 кишини, досентлар - 11 кишини, катта ўқитувчилар 5 кишини ва  ассистентлар 18 кишини ташкил этади.
Факулътетида 20 та гуруҳ мавжуд бўлиб, талабалар сони 464 кишини ташкил этади. Шулардан 24 та магистр, 426 та бакалавр, 14 та иккинчи олий таълим мутахассислигидир. Факулътетида 20та гуруҳга профессор-ўқитувчилар  мураббийлик фаолияти билан шуғулланади.
Факулътетда компютер синфи мавжуд бўлиб, ИНТEРНEТ халқаро тизимига уланган. Факулътетнинг ҳар бир профессор-ўқитувчиларининг электрон почталари мавжуд. Факулътетда ўқув машғулотларининг сифатини ошириш мақсадида давлат таълим  стандартларига мос ўқув ва ишчи режалари яратилди. 
Талабаларнинг билимини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилган бўлиб, барча фанлар бўйича маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган ва нашр этилган. Шу билан бир қаторда факулътет профессор-ўқитувчилари томонидан 15 та дарслик, 25 дан зиёд ўқув қўлланмалар чоп этилган ва маъруза матнларининг электрон версиялари яратилган. Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида ўқув йилининг ҳар ойида икки ой  муддатда тасдиқланган режа асосида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириб келмоқда. Факулътетда доимий илмий-услубий семинарлар  ташкил этилган. 
Факулътетда иқтидорли талабалар жамоаси шаклланган бўлиб, улар орасида 4-босқич талабаси Султонов Санжар И.Каримов номли стипендиант,  4- босқич талабаси Хасанов Ҳабибулло Ўткиржон ўғли, 3-босқич талабаси Умиров Исломбек Фуркатовичлар Навоий Давлат стипендиясига, магистратура йўналишининг  1-босқич талабалари Эркинов Беҳбуд ва Са’дуллаева Баҳора  Навоий Давлат стипендиясига сазовор бўлган. 
Таълим йўналишлари

Иқтисодиёт ва бизнес факулътети ҳозирги кунда Чехия давлатининг Прага метрополитен университети ва Чехия табиий фанлар университети, Испаниянинг Гранада университети, Ҳиндистоннинг Ж.Неру номидаги Делҳи университети,  Россиянинг Высшая школа экономики Перм университети, Қозон федерал университети, Беларуссиянинг Минск радиотехника университетлари билан халқаро-илмий, ўқув-услубий жиҳатдан  ҳамкорлик олиб бормоқда. 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5230100     Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5231700     Кадрлар менежменти

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А230101   Иқтисодий назария

5А230110   Демография. Меҳнат иқтисодиёти

5А231701   Кадрлар менежменти

5А350303   Рақамли иқтисодиёт