Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Ибрагимов Лутфулло Зиядуллаевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998662353306
  • Электрон почта: i-lutfullo@samdu.uz

1985 йил Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган.

2003 йил Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги №13 умумий ўрта таълим мактабини битирган.

2003-2007 йиллар Самарқанд Давлат университети География факултети талабаси

2007-2009 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекстон Миллий университети “Геодемография” кафедраси магистранти

2009-2010 йиллар Тошкент Иқтисодиёт ва сервис коллежи катта ўқитувчиси.

2010-2013 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекстон Миллий университети (аспирант) стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси.

2013-2014 йиллар Самарқанд Давлат университети Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси ассистенти

2014-2017 йиллар Руминиянинг Александр Иоан Куза университети докторанти

2017-2018 йиллар Самарқанд Давлат университети география кафедраси катта ўқитувчиси

2018-2019 йиллар Самарқанд Давлат университети Илмий кенгаш илмий котиби

2018 ҳ/в. Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси доценти

2019 ҳ/в. Самарқанд Давлат университети География ва екология факултети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Факультет дастлаб 1966 йилда ташкил этилган. Бу ишда асосий ташаббускор ва ташкилотчи Мардон Умаров бўлган. Проф. М.Умаров 1966 йилдан 1991 йилга қадар узлуксиз 25 йил давомида декан вазифасида ишлади ва илмий  кадрларни кўпайтириш соҳаларида катта ташкилотчилик ишларини олиб борган.

Ҳозирги вақтда факультетда 3 та таълим йўналишлари (география, экология ва гидрометеорология) бўйича бакалаврлар, 4 мутахассислик бўйича (география ўрганиш объекти, экология, тупроқшунослик, гидрология) магистрлар тайёрланади. 50 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 9 нафар фан доктори, профессор, 12 нафар фан номзоди, доцент ва катта ўқитувчи ассистент ўқитувчилар  фаолият кўрсатмоқда.

Факультетда 500 нафар талаба ҳамда 25 та магистрант таҳсил олмоқда. Факультетда 1 та компьютер синфи,  геология музейи, 14 та ўқув хоналари ҳамда  Ўзбекистон-Азарбайжон дўстлик хонаси мавжуд.

Факультет ходимлари 1994-1997 йиллар давомида туризм, урбанизация ва шаҳар экологияси муаммолари  бўйича ТАСИС/ТЕМПУС дастури асосида Бельгия, Испания ва Италия давлатлари ҳамкорлигида Урбалайф лойиҳасида қатнашиб, Брюссель Ла-Камбра олий архитектура институти, Милан политехника университетларида малака оширган.

Факультетда “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Умумтаълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун тавсия этилган “Материклар ва океанлар табиий географияси” ўқув қўлланмаси муаллифи проф.А.Абулқосимов ҳамда бир неча йиллар давомида НАТОнинг атроф-муҳит муҳофазаси комиссияси аъзоси, “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” проф. Л.Алибековлар фаолият кўрсатмоқда.

Факультет ходимлари фундаментал, амалий тадқиқотлар ва  инновацион лойиҳалар бўйича   илмий - тадқиқот ишларини бажариб келишмоқда. Жумладан, “Самарқанд вилоятининг ўлкашунослик атласини тузиш”, “Самарқанд вилоятининг атроф-муҳит муҳофазаси”, “Ичимлик  сувлар сифати”, “Маиший хўжалик чиқиндиларининг тарқалиши”, "Янги статционар постлар ёрдамида Самарқанд вилоятининг электр энергия берадиган шамол ресурсларини ўрганиш ва картасини тузиш" ҳамда "Зарафшон водийсининг рекреация, туристик ва экологик карталарини тузиш" мавзусилари бўйича илмий тадқиқотларда грант ишлари бажармоқда.

Факультетда иқтидорли талабалар билан ишлаш ҳам яхши йўлга қўйилган. 2010 йилда У.Абжалова Беруний, 2011 йилда Н.Эрлапасов - Қодир Зокиров номли, 2013 йилда К.Қобилова - Жўра Саидов номли, 2015 йилда Р.Давронова - Улуғбек номли Давлат мукофоти совриндори бўлишган. 2017-2018 ўқув йилида факультетнинг 4 нафар битирувчилари Россиянинг Шимолий Кавказ Федераль университетига грант асосида  магистратурага қабул қилинди. 

Хорижий алоқалар  соҳасида ҳозирги кунда факультет ходимлари халқаро ECAP лойиҳасида чет эллик ҳамкорлар билан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5110500    География ўқитиш методикаси
5140700    Гидрометеорология
5410100    Агрокимё ва агротупроқшунослик
5140600    География
5630100    Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А140602    География (ўрганиш обекти бўйича)
5А141001    Тупроқшунослик (тадқиқот тури бўйича)
5А141101    Гидрология (ўрганиш обектлари бўйича)
5А630102    Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)