International School and Conference on
 Foliations, Dynamical Systems, Singularity
Theory and Perverse Sheaves
6 - 21 October 2009, Samarkand, Uzbekistan

Website: http://agenda.ictp.it/smr.php?2079 

  • ICTP (Abdus Salam International Centre for Theoretical Physics) фонди
  • CIMPA фонди
  • IAEA фонди

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

«Қатламлар назарияси, Динамик системалар, Махсусликлар назарияси ва уларнинг татбиқлари» мавзуидаги халқаро илмий мактаб ва  конференция


2009 йил 6-21 октябрь кунлари
САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛАДИ


 

        Самарқанд шаҳри жаҳон цивилизациясининг энг қадимий ва бетакрор шаҳарларидан бири бўлиб, қадимги ва илк ўрта асрларда Сўғдиёнанинг пойтахти ҳисобланган. Бу икки дарё оралиғининг энг йирик шаҳри,  ўзбек давлатчилигининг кўхна бешикларидан биридир. Самарқанд шаҳрининг ниҳоятда қулай географик жойлашуви ва иқлим шароити, гўзал табиати, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг бойлиги, самарқандликлар “обираҳмат - раҳмат суви” деб атаган зилол сувларнинг мўллиги, маҳобатли тоғлар ва сойлар билан туташган дарё иншооти ҳисобланмиш Зарафшон дарёси - буларнинг барчаси ушбу ҳудудда инсон яшаши учун ажойиб бир муҳитнинг юзага келишига, милоддан аввалги VIII асрларда барпо этилиб, бугунги кунгача етиб келган қадимий Сўғд давлатида  Самарқандда мустаҳкам қалъа деворлари, буюк обидаларнинг қад ростлашига сабаб бўлган..
        Бугунги кунда дунёнинг энг қадимги шаҳарлари ва йирик маданият марказлари ҳисобланган Рим, Бобил, Афина ва Фива тенгдошидир Ўтаётган анжуманга  бевосита Динамик системалар, махсусликлар ва қатламлар назарияси ва унинг татбиқлари билан шуғулланувчи 30 дан ортиқ хорижлик мутахассис олимлар ташриф буюради. Икки ҳафта давом этадиган мактаб-семинар ва конференцияда Динамик системалар, махсусликлар ва қатламлар назарияси ва унинг татбиқларига оид мавзуларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг янги натижалари кенг илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади
Илмий анжуманда юқоридаги йўналишлар бўйича илмий фаолиятини бошлаётган ёш илмий тадқиқотчилар, аспирантлар ва магистрлар учун маърузалар ташкил қилинади.
Конференцияда  Франция. Италия, Россия, Германия, Бразилия, Украина, Исроил, Узбекистон, Киргизистон давлатларидан келган қатламлар назрияси, махсусликлар назарияси ва динамик системалар йуналишлари буйича етакчи математиклар эришган илмий натижалари муҳокама қилинади.
Илмий мактаб ва конференция қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

  1. Динамик системалар
  2. Қатламлар назарияси
  3. Махсусликлар назарияси
  4. Комплекс анализ

Конференция ўзбек, рус ва инглиз  тилларида олиб борилади.