Меҳмонлар билан Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлот Ражабов мулоқот қилди.

    АҚШнинг Юта штатидан ташриф буюрган делегация аъзолари Ўзбекистон табиий ўсимликлар қоплами ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва бу соҳада илмий-амалий лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари бўйича муҳокамалар олиб боришди.

    АҚШда яйлов экотизимларини бошқариш ва қайта тиклаш бўйича катта тажриба мавжудлигини инобатга олиб, Тошпўлот Ражабов ва СамДУ ботаника кафедраси доценти Акбар Ахмедовлар томонидан Ўзбекистон яйловлари, уларнинг минтақадаги экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, яйловларни муҳофаза қилишнинг долзарб маслаларига қаратилган маърузалар қилинди. Шунинигдек, делегация аъзоларига СамДУнинг Юта давлат университети ва Невада университети билан ўрнатилган мустаҳкам алоқалар ва бугунги кунда олиб борилаётган амалий ишлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

    Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистон ва АҚШ яйловлари ўсимликлар қопламининг бири-бирига ўхшашлик томонлари, иқлим ўзгариши шароитида яйловлардан фойдаланиш жараёнида вужудга келган муаммолар ва уларни ҳал этишда имкониятларнинг мавжудлиги эътироф этилди.

    Учрашув сўнгида АҚШ делегацияси аъзолари томонидан The Stirling Foundation ташкилоти ва СамДУ билан яйловларни ўрганиш ва уларни муҳофаза қилиш йўналишида мустаҳкам алоқлар ўрнатишга келишилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.